Онлайн-НКТ чекида товарнинг келиб чиқишини акс эттириш мажбурийми

preview

Онлайн-НКМ чекларида янги реквизит – товарларнинг келиб чиқиши пайдо бўлди. Илгари у ҳисобварақ-фактураларга жорий этилганди. Buxgalter.uz Солиқ қўмитасига саволлар билан мурожаат қилди:

1. Чекдаги ушбу реквизит мажбурийми?

2. Чекда товарнинг келиб чиқиши кўрсатилмаса, нима бўлади?

3. Чекда товарнинг келиб чиқишини акс эттиришни қандай созлаш керак?

Саволларга Солиқ қўмитасининг Солиқ солиш услубияти департаменти мутахассислари жавоб беришди:

 

Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Шу йилнинг июль ойида ҳисобварақ-фактураларда “Товарларнинг келиб чиқиши” устуни пайдо бўлди. Ҳужжатларда ахборотни акс эттириш кетма-кетлигини бузмаслик, ахборотни кузатиб боришни таъминлаш учун товарнинг келиб чиқиши ҳақидаги ахборотни онлайн-НКТ чекларида акс эттириш учун шарт-шароитлар яратилди.

Чекда қуйидаги вариантлардан бири кўрсатилиши мумкин:

“Сотиб олиб, сотаётган”;

“Ўзи ишлаб чиқарган”;

“Хизмат кўрсатувчи”.

Эътибор беринг
Ҳозирги вақтда касса чекида товарнинг келиб чиқиши ҳақидаги маълумотларни акс эттириш – ихтиёрий асосда. Чекда ушбу реквизитни акс эттирмаслик ҳеч қандай оқибатларга сабаб бўлмайди.

 

Онлайн-НКТ чекида мажбурий равишда бўлиши керак бўлган реквизитлар рўйхати 23.11.2019 йилдаги 943-сон ВМҚга 1-иловадаги Низомнинг 7-банди билан белгиланган.

Товарларнинг келиб чиқишини онлайн-НКТ чекларида акс эттиришни созлаш учун ёрдам юзасидан сиз билан техник хизмат кўрсатишга доир шартнома тузилган ТХКМга мурожаат қилишни тавсия қиламиз. ТХКМ қурилмани тайёрлайди ва сизнинг вакилингизни янги реквизитни қандай акс эттиришга ўргатади.

 

Buxgalter.uz тавсия қилади

Ҳисобварақ-фактуралардаги июль ойидаги ўзгартиришлар ва ЭҲФда “Товарнинг келиб чиқиши” устунини қандай тўлдириш ҳақида – қуйидаги материалда ўқинг:

 

Касса чекларидаги мажбурий реквизитлар ҳақида Buxgalter Pro тавсияларида ўқинг:

 

 

 

Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ /uz/publish/doc/text194112_onlayn-nkt_chekida_tovarning_kelib_chiqishi_aks_ettirish_majburiymi