Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Онлайн-НКТ чеклари ҳақида “қизғин” савол-жавоблар. 3-қисм
Бу – онлайн-НКТ чекига мажбурий талаблар тўғрисидаги вебинар якунлари бўйича саволлар/жавобларнинг якуний тўплами. Материал шубҳасиз харидорлар билан ҳисоб-китобларда онлайн касса-техникасидан фойдаланадиган корхоналарга асқотади.
Эслатиб ўтамиз: вебинар иштирокчиларининг саволларига “RIG” МЧЖ директори Рустам ЁҚУБОВ жавоб берган:
Мунозаранинг бошланишини бу ерда кўринг:
- Онлайн-НКТ чеклари ҳақида “қизғин” савол-жавоблар. 1-қисм.
- Онлайн-НКТ чеклари ҳақида “қизғин” савол-жавоблар. 2-қисм.
11. Агар дўконнинг ассортиментида мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарлар мавжуд бўлса, ҳисоб-китобларда мобиль тўлов иловаларини қандай қўллаш мумкин?”.
– Сиз мобиль тўлов иловасидан эквайринг учун фойдаланадиган, касса чекини эса онлайн-НКМ ёки виртуал касса ёрдамида шакллантирадиган вариант энг мақбул кўринади. Бу ҳолда сизда мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарга нисбатан мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ муаммолар юзага келмайди.
Сотувчи мажбурий тартибда кассада бундай товарнинг қадоғидаги Data Matrixни сканерлаши керак, акс ҳолда “Асл белгиси” маркировкалаш тизимида товар унда реализация қилинмаган сифатида ҳисобда туради.
12. “Яқинда бизнинг ассортиментимизда мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулот пайдо бўлади. У билан кассада ишлашга қандай тўғри тайёрланиш мумкин?”.
– Сиз “Асл белгиси” тизимида рўйхатдан ўтишингиз керак. Буни масофадан туриб амалга оширишингиз мумкин.
Бундай товар тўғрисидаги ахборотни онлайн-НКТ хотирасига киритганингизда, дастурда (махсус майдонда) товар мажбурий рақамли маркировкаланиши лозимлиги ҳақида белги қўйинг.
Бундай товарни реализация қилиш учун касса чекини шакллантиришда касса “Data Matrix”ни сўрайди. Кассир уни 2D-сканер ёрдамида ўқиши керак.
Ёдда тутинг: агар сиз товарни транспорт қадоғида реализация қилсангиз, сотиш пайтида у заводдан қандай чиқарилган бўлса, шундай муҳрланган бўлиши керак. Агар транспорт қадоғи очилган бўлса, хатодан қочиш учун унда мавжуд ҳар бир истеъмол қадоғини алоҳида касса аппарати орқали ўтказинг.
Чекда рақамли маркировкалаш учун устун назарда тутилган. Онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг русуми ва моделига боғлиқ ҳолда у турлича тўлдирилиши мумкин: айримларда – рақамли маркировкалаш коди алоҳида келтирилади, бошқаларида – товар маркировкаланганлигидан далолат берувчи белгиланган рамзий белги қўйилади. Бу товарни “Асл белгиси” тизимида ҳисобга олишга таъсир кўрсатмайди, унинг учун асосийси, кассир мажбурий тартибда 2D-сканер ёрдамида қадоқда Data Matrixни ўқиши керак.
13. “Агар мобиль тўлов иловаси ёрдамида тўловни амалга оширишда хато равишда иккита касса чеки урилган бўлса: биттасини тўлов иловаси шакллантирган, бошқасини – кассир онлайн-НКМ ёрдамида урган бўлса, нима қилиш керак?”.
– Бугунги кунда барча энг талабгир ва оммабоп мобиль тўлов иловалари шундай созланганки, улар ёрдамида тўлов амалга оширилганда албатта чек шакллантирилади. Бу созламалар ҳамда сотувчи ва мобиль тўлов иловаси ўртасидаги шартнома шартларига боғлиқ ҳолда – тўлов иловасининг ўзи шакллантирган ҳамда онлайн-НКТ ёрдамида шакллантирилган чек бўлиши мумкин.
Бу – мобиль тўлов иловалари орқали ҳисоб-китобларда фискал чек автоматик тарзда берилиши учун – Солиқ қўмитаси томонидан жорий этилаётган янги технологияларнинг асосий моҳияти. Фақат қаердадир касса ёки тўлов иловасининг ўзи ҳали тўғри созланмаган ҳоллар истисно ҳисобланиши мумкин.
Агарда битта тўлов бўйича иккита чек шакллантирилган ҳолат содир бўлган бўлса, солиқ ҳисоботида ушбу товар учун тушум иккиланади. Вазиятни тузатиш учун чекка тузатиш киритиш учун функционалдан фойдаланинг ва бундай чеклардан бири бўйича маълумотларни ноль қилинг.
Қуйидаги тавсия сизга ёрдам тариқасида:
14. “Биз мобиль тўлов иловаси чекларни шакллантиришини хоҳлаймиз. Аммо ҳамма қийинчилик шундаки, бизда ассортимент анча катта ва уни фискал чекларда акс эттиришда мураккабликлар юзага келди. Вазиятдан чиқиш йўли сифатида, масалан, товарлар гуруҳини ва амалдаги МХИКдан қандайдир биттасини кўрсатиш мумкинми?”.
– Сотувчи чекларда сотувлар тўғрисидаги ахборот тўғри акс эттирилиши учун жавобгардир. Сизнинг чекларингизнинг мажбурий талабларга номувофиқлиги солиқ текширувлари ва катта жарималарга айланмаслиги учун, Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн-НКМ ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида низомнинг 7-банди талабларига тўлиқ жавоб берадиган технологияларни қўллаган маъқул. Ушбу нормалар сотувчи томонидан қуйидагилар кўрсатилишини талаб қилади:
1) товарнинг номи – ассортиментдаги бошқа товарлар орасида уни осон аниқлаш учун;
2) tasnif.soliq.uzнинг жорий версиясига мувофиқ келадиган амалдаги МХИК,
Сиз ушбу масала бўйича фойдали йўл-йўриқларни бу ерда топасиз:
Сизнинг ҳолатингизда мобиль тўлов иловаси эквайринг учун фойдаланиладиган, касса чеки эса сизнинг онлайн-НКМ ёки виртуал кассангиз ёрдамида шакллантириладиган вариант энг мақбул кўринади. Ушбу вариант сизга чекда тегишли МХИК билан товарнинг чекланмаган сонини кўрсатиш имконини беради.
15. “Тез овқатланиш тармоқларидан бири тўловни амалга оширишда чекни мобиль тўлов иловасида шакллантиради. Унда қуйидагилар кўрсатилган: товар “Бундай тармоқ томонидан етказиб бериш”, МХИК сифатида эса – “Умумий овқатланиш шохобчаларида тайёрланган фаст-фудлар”. Бунда харидорга ҳар доим қўшимча чек берилади, унда буюртма қилинган таомларнинг номи кўрсатилади, лекин МХИК – битта: “Умумий овқатланиш шохобчаларида тайёрланган фаст-фудлар”, шунингдек қандайдир МХИКсиз “Етказиб бериш” хизмати. Ушбу тажрибани ўрганса бўладими?”.
– Тавсия қилмайман. Мен нима учун ушбу тармоқда бундай имконият мавжудлигини сизга айтолмайман. Эҳтимол, бу – янги технологияларни жорий этиш даврининг чиқимлари. Афтидан, биринчи босқичда у ерда – жорий этиш вазифаси қўйилган, энди эса улар босқичма-босқич ҳаммасини қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ келтиришади.
Қонун ҳужжатлари сотувчидан бевосита онлайн-НКТ чекида тегишли МХИК билан товарлар ва кўрсатилган хизматлар рўйхатини кўрсатишни талаб қилади. Сизга “ёйилмани” алоҳида чекда тақдим этаётганликлари – бу қоидаларнинг қўпол тарзда бузилиши. Шунингдек, ушбу вазиятда фискал чекда товарнинг номи ҳамда унга МХИК яққол нотўғри акс эттирилади, сабаби умумий овқатланиш шохобчасидаги етказиб бериш хизмати ўз МХИКга эга – “10202003001000000 Буюртмага овқатланишни ташкил этиш бўйича хизматлар кўрсатиш, шу жумладан жойига чиқиб (кейтеринг). Бундан ташқари, таомнинг номи сифатида буюртмага киритилган барча товарларни кўрсатиш керак. Масалан – гамбургер, хотдог, чизбургер ва ҳоказо – уларда МХИК айни бир бўлишига қарамай.
Нима учун белгиланган талабларга зид бўлган тажрибадан нусха олиш керак? Ахир эртами-кечми ҳаммасини қайта созлашга тўғри келади. Бунга қадар эса яна талай кўнгилсизликлар ва солиқ органлари томонидан эътирозлар олиш мумкин.
Сиз тўловни мобиль тўлов иловалари ёрдамида қабул қилишингиз мумкин. Лекин сизда – товарлар ва хизматлар ассортиментда, боз устига турли МХИК билан, онлайн-НКМ ва виртуал кассада чекни шакллантириш технологиясини танлаган яхшироқ. Бу тўғри фискал чекларни муаммосиз шакллантириш имконини беради. Бу ҳолда мобиль тўлов иловаси ҳамда касса ўзаро келишган ҳолда ишлайди, жорий этилаётган технологиялар шундай тузилган.
Эҳтимол, яқин келажакда янги техник ишланмалар мобиль тўлов иловаларига чекларни товарлар рўйхати билан шакллантириш имконини беради. Шунда уларни сизнинг ҳолатингизда жарима ишлаб олиш хавфисиз қўллаш мумкин бўлади.
Назорат-касса техникасининг қўлланилиши мажбурий бўлгани ҳолда, уларни қўлламасдан савдони амалга оширганлик ва (ёки) хизматлар кўрсатганлик катта миқдорда жарималарга сабаб бўлади. Шу боис сотувчи нима бўлган тақдирда ҳам унинг узлуксиз ишлашини таъминлаши шарт.
Амалиётда энг кенг тарқалган вазиятлар мисолида бунга қандай эришиш мумкинлигини сиз билан 28 апрель куни соат 10:00 да “Онлайн-НКТнинг узлуксиз ишлашини қандай таъминлаш мумкин” номли вебинарда муҳокама қиламиз.
Вебинар дастурида:
- онлайн-НКТни кимлар қўллаши керак;
- онлайн-НКТнинг узлуксиз ишлаши учун кимга, қачон, қанча ва нима учун тўлаш керак;
- агар – электр энергияси ёки интернетни ўчириб қўйишса; – онлайн-НКТда носозлик аниқланса, нима қилиш керак;
- касса техникаси хатолар тўғрисида қандай хабарлар чиқариши мумкин ва ҳар бир аниқ ҳолатда уларга қандай муносабат билдириш керак;
- форс-мажор ҳолати – ёнғин, йўқотилган, ўғирланган ва ҳоказо ҳолларда нима қилиш керак.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади