Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Узоқ муддатли активлар бўйича ҚҚС – 2019 йилда нималар ўзгарди
Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ , 2019 йилдан бошлаб сотиб олинган асосий воситалар, тугалланмаган қурилиш объектлари ва номоддий активлар бўйича ҚҚС ҳисобга олиниши мумкин. Бунгача солиқ суммаси уларнинг бошланғич қийматига киритилиб келган.
Шу муносабат билан 2019 йил 1 январдан бошлаб узоқ муддатли активлар реализация қилинганда солиқ солинадиган базани (ССБ) аниқлаш тартиби ҳам ўзгарди.
Узоқ муддатли активлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш – аввал қандай эди, энди қандай
Узоқ муддатли активлар бўйича ҚҚСнинг ҳисобга олинишини қўллаш :
2019 йил 1 январгача |
2019 йил 1 январдан бошлаб |
Сотиб олинаётган асосий воситалар, номоддий активлар ва қурилиши тугалланмаган объектлар бўйича, шунингдек молиявий ижарага, шу жумладан лизингга бериш учун сотиб олинаётган мол-мулк бўйича ҚҚС ҳисобга олинмаган.
|
Тадбиркорлик фаолияти доирасида фойдаланиладиган кўчмас мулк сотиб олинганда, барпо этилганда, устав фондига (устав капиталига) ҳисса сифатида олинганда, олувчи ҚҚС суммасини 36 календарь ой давомида тенг улушларда ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлади. Асосий воситалар, бундан кўчмас мулк мустасно, ва номоддий активлар сотиб олинганда, устав фондига (устав капиталига) ҳисса сифатида олинганда, олувчи ҚҚС суммасини 12 ой давомида тенг улушларда ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлади. Қурилиши тугалланмаган объект сотиб олинганда (барпо этилганда) солиқ тўловчи ҚҚС суммасини асосий воситалар учун назарда тутилган тартибда, уни фойдаланишга топширган пайтдан эътиборан ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлади. |
Қуйидагилар бўйича ҚҚС ҳисобга олинмайди:
|
Узоқ муддатли активларни сотишда ҚҚС бўйича солиқ солинадиган базани аниқлаш
2019 йил 1 январгача |
2019 йил 1 январдан бошлаб |
Асосий воситалар ва номоддий активлар реализация қилинган тақдирда, ССБ ҚҚС суммасини ҳам ўз ичига оладиган, уларнинг реализация қилиш нархи билан қолдиқ қиймати ўртасидаги ижобий фарқ сифатида белгиланади.
|
Асосий воситаларни, номоддий активларни ва қурилиши тугалланмаган объектларни реализация қилиш чоғида, ССБ уларни реализация қилиш қиймати асосида, бироқ уларнинг қолдиқ (баланс) қийматидан кам бўлмаган, ҚҚС киритилмаган ҳолда аниқланади. ҚҚС бўйича ҳисобга олиш назарда тутилмаган мол-мулк реализация қилинган тақдирда (у ҚҚС билан олинганлиги ёки олинмаганлигидан қатъи назар), ССБ ҚҚС суммасини ўз ичига оладиган, уни реализация қилиш (чиқиб кетиш) қиймати билан баланс қиймати ўртасидаги ижобий фарқ сифатида аниқланади. Ушбу норма қуйидаги мол-мулкка нисбатан қўлланади: |
Қандай ҳисоблашга доир мисоллар
Асосий воситалар реализация қилинганда ҚҚС ҳисоб-китобидаги ўзгаришларни мисоллар ёрдамида кўриб чиқамиз:
1-мисол
Асосий воситани қолдиқ қиймати бўйича сотиш:
бошланғич қиймати – 56 000 минг сўм;
ҳисобланган эскириш – 42 000 минг сўм;
реализация қилиш қиймати қолдиқ қийматига тенг – 14 000 минг сўм.
2019 йил 1 январгача қилинган ҳисоб-китоб |
2019 йил 1 январдан қилинадиган ҳисоб-китоб |
ҚҚС бюджетга тўланмайди, сабаби реализация қилиш нархи билан қолдиқ қиймати ўртасида ижобий фарқ йўқ:
14 000 – (56 000 – 42 000) = 0 |
ҚҚС бюджетга тўланади, сабаби ССБ асосий воситани реализация қилиш қиймати асосида, бироқ унинг қолдиқ қийматидан кам бўлмаган, ҚҚС киритилмаган ҳолда аниқланади:
Солиштирамиз: 14 000 х 20 / 120 = 2 333,3 минг сўм. 14 000 х 20% = 2 800 минг сўм. Бюджетга тўланадиган ҚҚС – 2 800 минг сўм.
|
2-мисол
Асосий воситани қолдиқ қийматидан паст нархда сотиш:
бошланғич қиймати – 56 000 минг сўм;
ҳисобланган эскириш – 42 000 минг сўм;
қолдиқ қиймати – 14 000 минг сўм;
реализация қилиш қиймати қолдиқ қийматидан паст – 10 000 минг сўм.
2019 йил 1 январгача қилинган ҳисоб-китоб |
2019 йил 1 январдан қилинадиган ҳисоб-китоб |
ҚҚС бюджетга тўланмайди, сабаби реализация қилиш нархи билан қолдиқ қиймати ўртасида ижобий фарқ йўқ: 10 000 – (56 000 – 42 000) = – 4 000 минг сўм. |
ҚҚС бюджетга тўланади, сабаби ССБ асосий воситани реализация қилиш қиймати асосида, бироқ унинг қолдиқ қийматидан кам бўлмаган, ҚҚС киритилмаган ҳолда аниқланади:
Солиштирамиз: 10 000 х 20 / 120 = 1 666,7 минг сўм. 14 000 х 20% = 2 800 минг сўм. Бюджетга тўланадиган ҚҚС – 2 800 минг сўм. |
3-мисол
Асосий воситани қолдиқ қийматидан юқори нархда сотиш:
бошланғич қиймати – 56 000 минг сўм;
ҳисобланган эскириш – 42 000 минг сўм;
қолдиқ қиймати – 14 000 минг сўм;
реализация қилиш қиймати қолдиқ қийматидан юқори – 20 000 минг сўм.
2019 йил 1 январгача қилинган ҳисоб-китоб |
2019 йил 1 январдан қилинадиган ҳисоб-китоб |
ҚҚС бюджетга тўланади, сабаби реализация қилиш нархи билан қолдиқ қиймати ўртасида ижобий фарқ юзага келади:
20 000 – (56 000 – 42 000) = 6 000 минг сўм. Бюджетга тўланадиган ҚҚС: 6 000 х 20 / 120 = 1 000 минг сўм. |
ҚҚС бюджетга тўланади, сабаби ССБ реализация қилиш қиймати асосида, бироқ қолдиқ қийматидан кам бўлмаган, ҚҚС киритилмаган ҳолда аниқланади:
Солиштирамиз: 20 000 х 20 / 120 = 3 333,3 минг сўм. 14 000 х 20% = 2 800 минг сўм. Бюджетга тўланадиган ҚҚС – 3 333,3 минг сўм.
|