25 майгача саноқли кунлар қолди

preview

Жорий йилнинг май ойидаги солиқ календарининг яқинлашиб келаётган «қизил» саналари ҳақида ҳурматли бухгалтерларимизга эслатиб ўтамиз.

2019 йил 24 май – 2019 йил апрель ойи учун табиий газга қўшимча фойда солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни (Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12, 13-бандлари, АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1909-сон билан рўйхатдан ўтказилган). 

2019 йил 25 май:

апрель учун: 

  • Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўлов ҳисоб-китобини тақдим этиш ва уларни тўлашнинг сўнгги куни (Солиқ кодексининг 187-моддаси 2-банди; Солиқ кодексининг 188-моддаси; Солиқ кодексининг 310-моддаси). 

Қуйидаги материаллар билан танишиб чиқишни тавсия этамиз: ЖШДС ва ЯИТ ҳисоб-китобининг янги шакли қандай тўлдирилади, Пенсия ва нафақалар – ЖШДС ва ЯИТ ҳисоб-китобида

  • ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни (Солиқ кодексининг 225-моддаси 1-қисми; Солиқ кодексининг 226-моддаси 1-қисми; Солиқ кодексининг 226-5-моддаси 1 ва 3-қисмлари).

Қуйидаги материаллар билан танишиб чиқишни тавсия этамиз: ҚҚС бўйича ноль кўрсаткичли ҳисобот топшириш оқибатлари, ҚҚС салбий чиққан бош бухгалтер нималарга тайёр бўлиши керак, ҚҚС бўйича ҳисоботни тўлдиришда нималарга эътибор бериш лозим, Соддалаштирилган ҚҚС ва норезидентнинг хизматлари бўйича ҳисоботни тўлдиришга мисол;

  • товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни (Солиқ кодексининг 347-моддаси 3-қисми);
  • меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатида тайинланган, тўланган пенсиялар бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни (АВ томонидан 3.11.2016 йилда 2836-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-банди);

май учун:

  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни. Микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек бир йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг умумий суммаси 200 ЭКИҲдан камни ташкил этадиган, йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 25-кунидан кечиктирмай жорий тўловларни тўлайдиган корхоналар бундан мустасно. Ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари, республикамизда фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон норезидентлари, шунингдек деҳқон хўжаликлари ушбу солиқ бўйича жорий тўловларни тўламайдилар (Солиқ кодексининг 264-моддаси 3-қисми).
Бу – муҳим!
Агар солиқ мажбуриятини бажариш муддатининг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, шундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тугаш куни ҳисобланади (Солиқ кодексининг 36-моддаси 5-қисми).

 

 

Татьяна Лимарева.