Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Эътиборли саналар яқинлашмоқда! ҚҚС ҳисоб-китобини топширишни унутманг
Ҳурматли бухгалтерларга яқинлашиб қолган эътиборли саналар ҳақида эслатиб ўтамиз.
20 март:
- 2020 йил февраль ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни . Эслатиб ўтамиз, Ҳисоб-китоб ўсиб бормайдиган якун билан, айнан 2020 йил февраль ойи учун кўрсаткичлар билан тўлдирилади. Тўлдириш намунасига бу ерда қаранг.
- сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни :
- солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан - 2020 йил март ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида;
- солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан - 2020 йилнинг I чораги учун солиқ бўйича йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида;
- 2020 йил февраль ойи учун солиқ агенти томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг сўнгги куни. Бунда солиқ суммаси норезидентга даромадлар тўланган куннинг кейинги кунидан кечиктирмай бюджетга тўланади ;
- 2020 йил февраль ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;
- 2020 йил февраль ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг сўнгги куни. Бунда солиқ суммаси дивидендларни ва фоизлар тўлови муддатидан кечиктирмай бюджетга тўланади .
23 март (24 март):
- 2020 йил март ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни .
25 март:
- 2020 йилнинг февраль ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни .
Бундан ташқари, ҳали 2019 йил учун ҳисобот топширадиган солиқ тўловчилар учун “сўнгги кунлар” ҳақида эслатиб ўтамиз:
24 март:
- 2019 йил учун Ўзбекистонда фаолиятини доимий муассаса орқали амалга ошираётган
- норезидент бўлган юридик шахслар томонидан ҳисобланган ва амалда тўланган даромадларнинг суммалари ҳамда ушлаб қолинган ЖШДС ва ижтимоий солиқ суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш ва ушбу солиқларни тўлашнинг сўнгги куни .
25 март - хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари томонидан: қуйидагиларни:
- 2019 йил учун йиллик молиявий ҳисоботлар тақдим этишнинг сўнгги куни ;
- 2019 йил декабрь ойи учун ЖШДС ва ЯИТ ҳисоб-китобларини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;
- 2019 йилнинг IV чораги учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;
- 2019 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;
- 2019 йил учун мол-мулк солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;
- 2019 йилнинг IV чораги учун ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобини тақдим этиш ва 2019 йилнинг декабрь ойи учун солиқни тўлаш, микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан эса 2019 йилнинг IV чораги учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни .
Татьяна ЛИМАРЕВА