ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби тузатилди

preview

Давлат солиқ қўмитаси ҳисобот шаклини қайта ишлади. Энди ижтимоий солиқнинг 1% ставкасини бундай ҳуқуқ тақдим этилган барча солиқ тўловчилар муаммосиз қўллашлари мумкин .

Эслатиб ўтамиз, яқинда ижтимоий тармоқларда ушбу ҳисобот шакли қайта ишланмаганлиги ҳақида постлар пайдо бўлганди. Buxgalter.uz шарҳлар юзасидан ДСҚга мурожаат қилди. Солиқ қўмитаси мутахассислари бунга жавобан ҳақиқатдан ПФ-5996-сон Фармон доирасида ЖШДС ва ижтимоий солиқ шаклларига ўзгартириш киритиш чоғида барча ўзига хос жиҳатлар ҳам инобатга олинмаганлигини тан олди.

Етарлича қайта ишланмаганлигининг моҳияти шундаки, қуйидагиларда акс эттирилган даромадларга нисбатан электрон ҳисоботда ижтимоий солиқнинг 1% ставкасини қўллаш имконсиз эди:

  • 0111-сатрда “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаш учун чет эллик ходимларни бериш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномасига мувофиқ юридик шахс - Ўзбекистон Республикаси норезидентига тўланадиган чет эллик ходимларнинг даромадлари”;
  • 013-сатрда “Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасидаги даромадлар манбаидан олинган даромадлар (Ҳисоб-китобга 4-илова)”.

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги ушбу даромадларга илгаригидек автоматик тарзда 12% ставка бўйича ижтимоий солиқ солинган. Бу Президентнинг 18.05.2020 йилдаги ПФ-5996-сон Фармонининг 4-бандига зид бўлган.

Энди эса тузатишлар киритилган. Ушбу даромадларга, 011-сатрда кўрсатилганларга каби, уларни 0111-сатрнинг 6-устунида 2020 йилнинг май ва июнь ҳисобот ойлари учун кўрсатган ҳолда 1% ставка бўйича ижтимоий солиқни қўллаш мумкин.

Бунда 012-сатрни “Меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлмаган даромадлар (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 375 (дивиденд ва фоизлардан ташқари), 376 ва 377-моддалари) (Ҳисоб-китобга 6-илованинг 4-устуни)” тўлдириш – ўзгаришсиз қолади, сабаби ушбу даромадлар  меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга кирмайди ва ижтимоий солиқ солинмайди .

Олег ГАЕВОЙ,

Татьяна ЛИМАРЕВА

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /uz/publish/doc/text160282_jshds_va_ijtimoiy_soliq_hisob-kitobi_tuzatildi