Қарзлар бўйича харажатлар: молиявий харажатми ёки бўлғуси актив?

preview

Пандемия шароитида кўп ташкилотлар қурилишни музлатиб қўйишига тўғри келди. Бу вазиятда бухгалтерлар  ушбу қурилиш учун олинган қарзлар бўйича харажатлар билан нима қилиш мумкин, деган саволга дуч келишди. Уларни қандай тўғри акс эттириш ва ҳисобга олишни МҲХС бўйича сертификатланган мутахассис Александра ТОЛМАЧЕВА buxgalter.uz учун махсус тушунтирди:

- “Маълумки, аксарият ҳолларда қарзлар бўйича харажатлар молиявий харажатлар ҳисобланади ва капитализация қилинмайди. Бироқ муайян шартларда корхона уларни капитализация қилиши мумкин. Буни амалга оширишга 24-сон БҲМС “Қарзлар бўйича харажатлар ҳисоби” имкон беради, унга кўра, қарзлар бўйича харажатлар квалификацияланган активнинг қийматига қўшиш йўли билан капитализация қилиниши мумкин.

Белгиланган мақсади бўйича фойдаланиш ёки сотиш учун тайёрлаш албатта салмоқли вақтни талаб қиладиган актив квалификацияланган актив ҳисобланади. Тугалланмаган қурилиш шундай активларнинг энг кенг тарқалган тури ҳисобланади.

Корхона қарзлар бўйича харажатларни капитализация қила олиши учун қуйидаги шартларга риоя қилиш зарур:

  • корхона мазкур актив бўйича харажатларни амалга оширганда ва активни белгиланган мақсади бўйича ишлатишга ёки сотишга тайёрлаш учун зарур бўлган фаолиятни амалга оширганда;
  • корхона қарзлар бўйича харажатларни амалга оширганда.

Корхона квалификацияланган активни тайёрлаш бўйича фаол ҳаракатни тўхтатган давомий даврлар мобайнида қарзлар бўйича харажатларни капитализация қилишни ҳам тўхтатиши лозим. Бунинг учун бухгалтерга бошланғич ҳужжат – харажатларни капитализация қилишни тўхтатишга асос зарур.

Амалиётда қурилиш объектини назорат қилувчи ИЧТБ муҳандисидан қурилиш тўхтатилган даврлар тўғрисида раҳбар томонидан тасдиқланган маълумотномани талаб қилиб олиш мумкин.

Қурилиш ишларини тиклашда ҳам кейинчалик капитализация қилиш учун шу каби ҳужжат талаб қилинади.

Мисол
Тугалланмаган қурилиш бўйича харажатларни капитализация қилиш
Корхона офис биносини қуришни 2019 йил август ойида бошлади. Қурилиш ишларини молиялаштириш учун 1 500 000 000 сўм миқдорида йиллик 24% остида банк кредити жалб қилинган.
Қурилиш ишлари 2020 йил апрель ойига қадар узлуксиз олиб борилди. 2020 йилнинг апрель-май ойларида ишлар музлатилди ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Саната Хўжалик операциясининг мазмуни Ҳисоб-китоблар

Счётлар корреспонденцияси

Сумма

Дебет Кредит

01.08.2019 й. –

31.03.2020 й. ҳар

ойда

Актив қийматига капитализация

қилиш билан кредит бўйича фоизлар ҳисоблаш

1 500 000 000 х

24% : 12 ой

0810 6920 30 000 000

01.04.2020 й. –

31.05.2020 й. ҳар

ойда

Корхонанинг молиявий

харажатларига киритиш билан

фоизлар ҳисоблаш

1 500 000 000 х

24% : 12 ой

9610 6920 30 000 000

МҲХС нуқтаи назаридан қарзлар бўйича харажатлар

Таъкидлаб ўтамизки, шу каби стандарт нафақат БҲМС, балки МҲХСда ҳам мавжуд - IAS 23 “Қарз олиш бўйича харажатлар”. Кўп компаниялар 2021 йилдан бошлаб МҲХСга ўтиши боис, иккита стандартни солиштирма таҳлил қиламиз:

БҲМС

МҲХС

Қарзлар бўйича харажатлар қуйидагиларни ўз ичига олади

Банклар ва кредит ташкилотларидан олинган қисқа муддатли ва узоқ муддатли қарзлар бўйича фоиз

 

Самарали фоиз ставкаси усулидан фойдаланган ҳолда ҳисобланадиган фоиз харажатлари

Қарзлар билан боғлиқ дисконт (чегирмалар) ёки мукофотлар (устамалар)ни ҳисобдан чиқариш, шу жумладан – облигация дисконтлари (чегирмалари) ёки мукофотлари (устамалари)ни 

Мавжуд эмас

Чет эл валютасида қарзни жалб қилиш натижасида юзага келган курсдаги фарқлар, улар фоизлар тўлаш харажатларига  тузатиш киритади деб ҳисобланадиган даражада

Квалификацияланган актив

  • Бинолар, иншоотлар;
  • Ишлаб чиқариш машиналари ва ускуналари;

 

  • Номоддий активлар;
  • Электростанциялар;
  • Инвестициявий кўчмас мулк

 

  • Ишлаб чиқариш қувватлари

(ўзида бино/иншоотни бирлаштиради);

 

  • Номоддий активлар;
  • Электр генерация қилувчи қувватлар
  • Инвестициявий кўчмас мулк

 

  • Мева экинлари
  • Захиралар 

Такрорий асосда кундалик катта миқдорларда ишлаб чиқариладиган ТМЗ, ҳатто уларни ишлаб чиқариш узоқ вақт талаб этса ҳам (масалан, виски, вино, коньяк ва ҳ.к.) квалификацияланган актив ҳисобланмайди

Ташкилот бевосита харид қилиш, қурилиш ёки ишлаб чиқаришга тегишли бўлган қарз олиш бўйича харажатларга мазкур стандартни қўллашга мажбур эмас:

….

b) мунтазам асосда катта миқдорларда ишлаб чиқариладиган ёки барпо этиладиган захиралар

Квалификацияланган актив бўлиб ҳисобланмайди

Харид қилиш пайтида белгиланган мақсади бўйича фойдаланиш учун ёки сотиш учун тайёр бўлган активлар

БҲМС каби

МҲХСга асосан “Захиралар” (ТМЗ) квалификацияланган актив бўлиши мумкин ва корхона қарзлар бўйича харажатларни уларнинг қийматига капитализация қилиши мумкин. Мисол учун, коньяк ишлаб чиқариш учун уни эман бочкада камида 2 йил сақлаб етилтириш зарур. МҲХС стандарти қарзлар бўйича харажатларни шу каби ТМЗга капитализация қилиш имконини беради, бироқ бунга мажбур қилмайди. Аксинча, БҲМС шу  каби капитализацияни тўғридан-тўғри тақиқлайди.

Кўрганимиздек, БҲМС ва МҲХС ўртасида ўхшашлик бор, бироқ фарқлар барибир кўпроқ. МҲХС стандартлари мунтазам янгиланади, сабаби бизнес-жараёнларнинг замонавий воқелигини акс эттиришга интилади”.

Қурилиш Қурилиш Қурилиш /uz/publish/doc/text160454_qarzlar_buyicha_harajatlar_moliyaviy_harajatmi_eki_bulgusi_aktiv