Резидент - кетди, резидентлик нима бўлади?

preview

Чет эллик ходим-резидент 3 ойдан кўп муддатга Ўзбекистонни тарк этмоқда. Бу ҳолда у яна норезидентга айланадими? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax»  солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори  Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

- “Тегишли мақоми ўзига нисбатан белгиланган солиқ даври бошланадиган ёки тугайдиган ҳар қандай кетма-кет 12 ойлик давр давомида республикада ҳақиқатда жами 183 календарь кундан кўпроқ   бўлган жисмоний шахслар Ўзбекистоннинг солиқ резидентлари деб эътироф этилади . Бу шуни англатадики, бўлиш вақтини ҳисобини юритиш кетма-кет 12 ойлик давр давомида амалга оширилади.

Мисол учун, чет эллик Ўзбекистонга 2020 йилнинг январь ойида келди. 183 кун ўтгач – 2020 йилнинг июль ойида – у солиқ резидентига айланди. Август ойида у Ўзбекистонни 3 ойга тарк этди. Бироқ 2021 йилнинг январь ойига қадар у ҳануз резидент ҳисобланади, сабаби 12 ойлик давр давомида (битта йилнинг январидан келаси йил январига қадар) у республикада 183 кундан ортиқ бўлган.

Чет эллик ходим фақат Ўзбекистонни 183 кундан ортиқ муддатга тарк этган тақдирда резидентликни йўқотади.

Чет элликнинг Ўзбекистонда бўлган вақти ҳисоб-китобида у қуйидаги ҳолларда ҳам резидент деб эътироф этилишини инобатга олинг:

  • агар тегишли солиқ даврида республикада жами 183 кундан кам бўлиб, бироқ ушбу туриш муддати унинг бошқа бирор-бир давлатда турган муддатидан кўпроқ бўлса ҳам;
  • агар 12 ойлик муддат тугагунга қадар у солиқ органларига тегишли ариза, шунингдек узоқ муддатли меҳнат шартномасини тақдим этса” .

Эътибор беринг
Ўз ҳисоб-китобларингизда Ўзбекистоннинг иккиёқлама солиқ солишни олдини олиш тўғрисидаги халқаро шартномалари қоидаларини ҳам инобатга олишни унутманг.

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /uz/publish/doc/text160760_rezident_-_ketdi_rezidentlik_nima_buladi