Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
МҲХСга ўтишда нимадан ўтиш лозим бўлади
МҲХСга ўтишда нимага шай бўлиш зарур? Buxgalter.uz илтимосига биноан МҲХС бўйича эксперт Гўзал ИСЛОМОВА ушбу масала юзасидан ўз фикри билан ўртоқлашди:
– БҲМС қачонлардир МҲХСнинг асос бўладиган қоидаларига риоя қилиш шарти билан ёзилган. Ҳисоботлар тўплами, фаолиятнинг узлуксизлиги тамойиллари, ҳисоблаш усули ва касса усулини қўллаш тартиби, молиявий фаолият тўғрисидаги ҳисоботни (баланс) активлар, мажбуриятлар ва хусусий капиталга ажратиш ва умуман халқаро ҳисоб асосланган кўплаб бошқалар миллий стандартларда ҳам мавжуд. Бироқ вақт ўтиши билан БҲМС фискал тус олди ва бугунги кунда кўп даражада солиқ ҳисоботи учун ахборотни таъминлайдиган стандартларга айланган. Бунда улар инвесторлар, мулкдорлар ва халқаро молия институтларига компаниянинг молиявий ҳолати тўғрисида реал тасаввурни бермайди.
Айнан шунинг учун БҲМСда МҲХСни такрорловчи нормалар мавжуд, бироқ бунда “фаол эмас” ҳисобланади. Уларни шунчаки БҲМС ва солиқ ҳисоби шароитида амалга ошириб бўлмайди.
Масалан, 2-сон БҲМС “Асосий хўжалик фаолиятидан тушган даромадлар” 1998 йилда тасдиқланган, унга ўзгартиришлар киритилмаган. Ундан битта оддий сабабга кўра бухгалтерия ҳисобида деярли фойдаланилмайди: тушумни тан олишда бизда бошланғич ҳужжат - ҳисобварақ-фактура биринчи галдаги ҳисобланади, у билан ишлаш тартибини солиқ қонунчилиги қатъий регламентлайди. Бундай шароитларда 2-сон БҲМС шартларини бажаришнинг ҳар доим ҳам имконияти йўқ. Айнан шунинг учун уларнинг орасида моҳиятига кўра МҲХС қоидаларига яқин бўлган нормалар бўлишига қарамай, унинг нормалари қўлланилмаяпти.
2-сон БҲМСда даромад мавжудлиги ҳолатини аниқлаш битим шартларини бажариш, бундай битим бўйича тўлов тартиби ёки профессионал мулоҳаза, баҳолаш ёки дисконтланган қиймат ҳисоб-китоби тартиби асосига қурилади. Бунда бу масалада тасдиқланган ҳисобварақ-фактура энг муҳим ҳужжат бўлиши шарти мавжуд эмас. Ҳозир бу ҳар қайси бизнинг бухгалтеримизнинг миясига қаттиқ ўрнашиб қолган: “бўнак - 10 кунига қадар ҳисобварақ-фактура - тушум - тўлов”.
2002 йилда еттита энг йирик аудиторлик фирмалари МФРФО (IFAD) учун кўп мамлакатларнинг миллий қоидалари МҲХСдан йироқдалигини кўрсатиш мақсадида тадқиқот ўтказган. Ушбу тадқиқотнинг хулосалари биз учун бугун ҳам жуда долзарб. Ҳисоботда концептуал тафовутлар аниқланган - тан олиш ва баҳолашнинг маҳаллий қоидалари ва ахборотни ёритиб бериш бўйича маҳаллий талабларнинг мавжуд эмаслиги. Мазкур масалалар МҲХСни Ўзбекистонда жорий этишда ҳам энг оғир бўлади. Айниқса - агар МҲХСдан солиқ ҳисобида мақсадларида ҳам фойдаланилса.
Энг мураккаби - тафсилотларда
Анча “амалий” тафовутлар ҳақида гапирилса, қуйидагиларни қайд этиш мумкин:
- Терминология. Кўпинча халқаро стандартларда бизнинг қонунчиликда бериладигандан фарқ қиладиган тушунчалар мавжуд бўлади. Шундай ҳам бўладики, умуман, шунга ўхшаш иқтисодий ҳодисалар бизнинг молиявий шароитда мавжуд эмас. Бир хил, бироқ маъноси бўйича турлича бўлган тушунчалар мавжуд. МҲХСда кўп миқдорда “янги” терминология мавжудлиги (пулларнинг вақт қиймати, ҳаққоний қиймат, активларнинг қадрсизланиши ва бошқалар) ва аниқ регламентларнинг мавжуд эмаслиги, шунингдек миллий қонунчилик базасида бундай тушунчалар ва иш намуналарининг мавжуд эмаслиги БҲМС ва МҲХСни турли қирғоқларга ажратади.
- Счётлар режаси. МҲХС аввалбошда ҳисобни юритиш стандартлари ҳисобланмаган, шу боис счётлар режаси регламенти ва уларнинг ўзаро таъсири шунчаки мавжуд эмас. Бизнинг бухгалтерларда эса энг талаб қилинган стандарт - бу 21-сон БҲМС “Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома. У ҳисобда у ёки бошқа операцияни ҳисобда қандай акс эттиришга 90% жавоб беради. МҲХСда контрактив ёки контрпассив тушунчалари, худди шунингдек бундай счётларнинг ишлаш тартиби мавжуд эмас. МҲХС бўйича ҳисоб юритиш амалиётида счётлар турлари бўйича алоҳида бўлинади ва шунда ҳар бир счёт - фақат пассив (даромадлар счётлари) ёки фақат автив (харажатлар счётлари) бўлади.
- Ҳисобот формати. БҲМС ҳисоботни шакллантириш, расмийлаштириш ва тақдим этиш тартибини белгилайди, бу вақтда МҲХС фақат ҳисобот “тўплами”ни ва уларни шакллантириш қоидаларини беради. Шунингдек ҳисоботни тақдим этиш валютаси масаласи юзага келади. МҲХСда сиз ҳисобот мақсадига боғлиқ ҳолда тақдим этиш валютасини танлашингиз мумкин - миллий қонунчиликда - фақат сўм. МҲХС бўйича ҳисоботни тузишда ташкилот унда акс эттириладиган даврни ўзи танлаши мумкин, БҲМСда - бу ҳар доим молиявий йилга тенглаштирилган календарь йили.
- МҲХСда ҳужжатни расмийлаштиришга ёки умуман, унинг мавжудлигига боғлаш йўқ. Операция амалга ошириш ҳолати ва унинг иқтисодий моҳияти, мазмунига мувофиқ акс эттирилиши керак. Албатта, бу МҲХС бўйича ҳисобда бошланғич ҳужжатлар, шартномалар ва инвойслар, далолатномалар мавжуд эмаслигини англатмайди. Буларнинг барчаси миллий қонунчиликка боғланган ҳолда мавжуд. Бироқ ушбу ҳужжатлар - рўй берган ҳолатларга нисбатан иккиламчидир.
- БҲМСда “профессионал мулоҳаза” тушунчаси биз шунчаки ҳужжатларнинг бирламчилигига кўникиб қолганимиз учун мавжуд эмас. Профессионал мулоҳаза объектларни ҳисобга олиш услубиятларини деярли ҳар қандай танлашда зарур. Профессионал мулоҳаза МҲХСни қўллаш амалиётида - бухгалтерлик касби маданиятининг энг муҳим элементи.
- Ва шубҳасиз, МҲХСда БҲМСда таърифланмаган нормалар мавжуд. Масалан, гиперинфляция шароитларида ҳисоботни шакллантириш, молиявий инструментлар билан ишлаш, хежлаш.
Бу - юзада жойлашган тафовутлар. Бироқ улар ҳам дастлабки кўриб чиқишда ёндашувларнинг ўхшашлигига қарамай, БҲМС ва МҲХС бутунлай бир-бирига зид дейишга етарлидир. Ахир энг мураккаби тафсилотларда яширинган бўладику. Агар ҳар бир алоҳида кейсни муҳокама қилишни бошласак, афтидан, битта-иккита экспертнинг кучи билан муаммолар ҳал қилинмайди, регуляторнинг катта иши талаб этилади.
Назорат тизимини бутунлай қайта кўриб чиқиш зарур
МҲХСни жорий қилган деярли барча мамлакатлар қайд этадиган яна битта етарлича катта муаммо - бундай ҳисобот устидан назоратнинг мавжуд эмаслиги. Агар биз БҲМС ҳақида гапирсак, бу ерда:
- йўлга қўйилган мажбурий ва ташаббусга биноан аудит тизими;
- солиқ солиш базасини ўрганиш доирасида барибир ҳисобот тузилишини текширадиган солиқ текширувлари;
- кўп корхоналарда етарли даражадаги ички назорат тизими барпо этилган.
Буларнинг барчаси ҳисобот тузишда хатоларни олдини олиш имконини беради, фаолиятнинг қандайдир ҳолати ҳисоботга тушмаслиги ва у нотўғри кўрсатилиши рискини камайтиради. МҲХС-ҳисобот учун барпо этилган назорат тартиби мавжуд эмас, бундай назоратсиз эса халқаро амалиёт мамлакат МҲХСдан фойдаланишга ўтганлигини тан олмайди.
Мутахассислардан нима талаб қилинади
МҲХСга ўтишда ташкилот катта муаммоларга - ҳам ўзининг ичида, ҳам умумий қонунчилик шароитининг МҲХСни жорий этиш учун тайёр эмаслигига дуч келишини тушуниши зарур.
Агар ички омиллар ҳақида гапирилса, бу - тайёрланган мутахассисларнинг мавжуд эмаслиги. Ҳатто улар мавжуд бўлган тақдирда - бундай мутахассисларда, қоидага биноан, профессионал мулоҳазани ифодалашда етарли тажрибанинг мавжуд эмаслиги, бу ҳисоботни тайёрлаш жараёнини қийинлаштиради.
Трансформацияни ўтказиш ёки ҳисобга қўйиш жуда етишмаётган экспертлар - аудиторлар, айти-мутахассислар ва дастурий таъминотга катта сарфлар билан боғланган.
Ўрнида аудиторлар ҳақида. Афсуски, ушбу амалиётдан деярли барча мамлакатлар ўтишган, у бизда ҳам мавжуд: аудиторлар МҲХС бўйича ҳисоботни ўзлари тўплайдилар ва аудитнинг мустақиллиги тамойилини бузган ҳолда уларнинг ўзлари бундай ҳисоботга хулоса берадилар. Умуман, ҳужжатлар бўйича бу тақиқланмаган маслаҳат бериш каби кўриниши мумкин, бироқ, афсуски, амалиётда аудитнинг мустақиллиги бузилмоқда.
Ҳисоботни тайёрлашда барча мутахассислар - бухгалтерлар, молиячилар, баҳоловчилар, харидлар ва сотувлар бўйича мутахассислар, муҳандислар иштирок этишади. Энг асосийси эса - қарор қабул қилишнинг кўп масалалари шунга ўхшаш масалалар билан шуғулланмаган топ-менежмент гарданига тушади. Ва - нима учун бухгалтер бундай савол бераётганлигини, масалан, асосий воситани реализация қилиш режалари ва потенциал харидорлар мавжудлиги ҳақида саволлар бераётганлигини ҳар доим ҳам тушунмаслиги мумкин.
Корхона ичида молия хизмати уларнинг базасида операцияларни ҳисобга олиши учун янги жараёнлар ва ички ҳужжатларни шакллантириш зарур бўлади. МҲХС қоидалари бўйича ҳужжатлар эмас, балки ҳолатлар муҳимлиги бизнинг ёдимизда. Молия хизматлари эса ишлаб чиқаришни ҳар куни кўришмайди ва ҳамкор хизматлар уларни айтмаса, ҳолатларни билмасликлари мумкин.
Ҳозир жорий этишни жуда қийинлаштираётган ташқи омилларни ҳам айтиб ўтаман:
- МҲХСни жорий этиш механизмининг аниқ норматив базаси мавжуд эмас. Ушбу жараён регулятор НҲҲда акс эттирадиган “битта ибора” даражасида ишлайди. Ва барча қолган ҳамжамият бу қандай ўтказилишини топишга ҳаракат қилади;
- ҳозирча ҳамма стандартлар ҳам ўзбек тилига таржима қилинмаган. Улар ҳали НҲҲ сифатида тасдиқланмаган. Бунда русча ва инглизча сўзлашадиган бухгалтерлар республикада - камчилик. Умуман МҲХС ҳисоботини давлат органларига тақдим этиш талабини барча стандартлар ўзбек тилига таржима қилинмагунча, уларни ЎзР ҳудудида қўллаш имконияти ва солиқ, бухгалтерия ва ҳатто фуқаролик қонунчилиги нормаларига тегишли тузатишлар киритиш мақсадида экспертизадан ўтказилмагунча ноқонуний деб ҳисоблайман;
- бухгалтерлик касбига ўқитиш тизими тармоқланганлигига қарамай, у ёки бошқа нормаларни қўллашнинг аниқ муаммоларини муҳокама қилиш мумкин бўлган мустаҳкам профессионал ҳамжамиятнинг шаклланиши учун ҳудудда МҲХСни қўллаш амалиёти кам аҳамиятли бўлган. Агар БҲМС ёки солиқ қонунчилиги бўйича бундай амалиёт кўламдор бўлса, МҲХС бўйича бизнинг қонунчилигимиз шароитларида қўлланиладиган ахборот ниҳоятда кам ва бухгалтер маслаҳатчилар ва аудиторлардан ташқари ҳеч кимга мурожаат қилишолмайди. Уларни танлаш ҳам етарлича мураккаб. Сертификатнинг мавжудлиги эксперт етарлича малакали эканлигини англатмайди;
- масалаларни солиқ солиш ва МҲХС бўйича ҳисоботнинг бир-бирига боғлиқлиги бўйича ҳал қилиш бўйича қўлланма мавжуд эмас.
“Хатолар қўрқинчи” қандай камайтирилади
Барча мамлакатлар МҲХСни жорий этишда қийинчиликларга дуч келишган. Уларни тажрибасини ҳисобга олиш ва бу йўналишда оқилона ишни бошлаш маъқул деб ҳисоблайман. Масалан, кўп мамлакатларда МҲХСни жорий этиш учун таянч Молия вазирлиги эмас, балки МҲХСҚ билан битимлар тузган ва қўлланмалар ва тушунтиришлар чиқарган, корхоналарга амалий ёрдам берган нотижорат ташкилотлар бўлган.
Бизнинг ҳолда унинг ҳузурида эксперт кенгаши ташкил этилиши керак бўлган Молия вазирлиги регулятор бўлади (24.08.2020 йилдаги 507-сон ВМҚга асосан). Регулятор томонидан анча фаол иш олиб борилишини кўришни истардик, бу МҲХСни жорий этишда “хатолар қўрқинчи” даражасини камайтириш ва анча сифатли ҳисобот олиш имконини берган бўларди.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади