Ижарадаги автомобилда ЙҲҚни бузганлик учун жаримани ким тўлайди

preview

Жисмоний шахс (мулкдор) автомобилни юридик шахсга ижарага беради. Ўз навбатида, юридик шахс шу автомобилни иккиламчи ижара шартномаси асосида жисмоний шахсга (учинчи шахсга) ижарага беради. Бундай вазиятда ЙҲҚни бузганлик учун жаримани ким ва қандай шартларда тўлайди? 

Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан юрист Икром АБДУЛҚОДИРОВ жавоб берди:

 

- “Агар гап махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишлари ҳақида борса, МЖТКнинг 171-моддасига асосан:

  • маъмурий жавобгарликка транспорт воситасининг мулкдори тортилади. Агар шунга ўхшаш вазиятда транспорт воситаси юридик шахсга тегишли бўлса, маъмурий жавобгарликка юридик шахснинг транспорт воситасидан фойдаланиш учун масъул бўлган шахси тортилади;
  • агар маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарор устидан берилган шикоятни кўриб чиқиш жараёнида тегишли транспорт воситасига ҳуқуқбузарлик қайд этилган пайтда эгалик қилган шахс аниқланса ёхуд мазкур транспорт воситаси бошқа шахсларнинг ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракатлари натижасида транспорт воситаси мулкдорининг эгалигидан чиқиб кетганлиги аниқланса, транспорт воситасининг мулкдори ўзига тегишли транспорт воситасидан фойдаланиб содир этилган, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун маъмурий жавобгарликдан озод этилади.

Хулоса: транспорт воситасининг мулкдори (биринчи жисмоний шахс) қарор устидан шикоят бериши мумкин ва натижада иккиламчи ижарага олувчи (учинчи жисмоний шахс) жаримага тортилиши керак.

Агар мулкдор жарима тўлашга рози бўлса, корхона-ижарага олувчи унинг илтимосига биноан унинг учун жаримани тўлаши мумкин.

Бироқ бундай вазиятда солиқ оқибатлари юзага келади:

  • жисмоний шахс-автомобиль мулкдори учун юридик шахс-ижарага олувчи томонидан тўланган жарима - бу моддий наф тарзидаги даромад бўлиб, унга тўлов манбаида ёки декларация бўйича ЖШДС солинади ;
  • юридик шахс-фойда солиғи тўловчи учун бу - чегирилмайдиган харажатлар ”.

 

 

Юридик ёрдамчи Юридик ёрдамчи Юридик ёрдамчи /uz/publish/doc/text176844_ijaradagi_avtomobilda_yhqni_buzganlik_uchun_jarimani_kim_tulaydi