Ипотека кредитлари бўйича ЖШДС имтиёзларидан фойдаланиш

preview

2023 йил 1 январдан бошлаб бир солиқ даврида ипотека кредитларини ёки улар бўйича ҳисобланган фоизларни сўндириш учун йўналтириладиган ЖШДСга тортилмайдиган сумма МҲЭКМнинг 80 бараваригача оширилди. Бу Президентнинг 2022 йил 22 сентябрдаги “Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган.

Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:

 

Ҳужжатга асосан 2023 йил 1 январдан бошлаб дастлабки бадалнинг ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия берилган фуқароларнинг уй-жойларни сотиб олиш, қуриш ёки реконструкция қилиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни тўлаш учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари ЖШДСга тортилмайди. Ушбу имтиёз қарз олувчи ва бирга қарз олувчилар даромадининг бир солиқ даврида МҲЭКМнинг 80 бараваридан ошмаган қисмига татбиқ этилади (бугунги кунда 73,6 млн сўм).


Маълумот учун: СКга асосан 2022 йил охирига қадар солиқ даври мобайнида имтиёз бериладиган сумма 15 млн сўмни ташкил этади (қарз олувчи ва бирга қарз олувчи билан биргаликда). Бунда Солиқ кодексида сотиб олинаётган уй-жой қиймати ва қарз олувчиларнинг ёши (“ёш оила”) бўйича муайян шартлар назарда тутилади . Президентнинг 2022 йил 22 сентябрдаги қарорида бундай шартлар мавжуд эмас.

 

2023 йилдан бошлаб ипотека кредити ҳисобига сотиб олинган, қурилган ёки реконструкция қилинган мол-мулк унга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан 36 ой ичида бегоналаштирилганда (масалан, сотилганда), илгари имтиёз берилган суммалар белгиланган тартибда солиққа тортилади.

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади