Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
10 октябргача онлайн-НКТ чекларидаги хатоларни тузатишга улгуринг
Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар чекларига тафовутлар аниқланган ойдан кейинги ойнинг 10-санасига қадар тузатиш киритиш мумкин . Buxgalter.uz вақт топиб, сентябрь ойи учун чекларда хато йўқлигига ишонч ҳосил қилишни тавсия этади. Бу солиқ ҳисоботларини хатоларсиз топширишингизда ёрдам беради.
ДСҚ 10-санадан кейин чек маълумотларига ўзгартиришлар киритиб бўлмаслигини эслатди.
Кеч қолмаслик учун бу ишни сўнгги санагача тақаманг. Ҳар бир чекка алоҳида тузатиш киритиш лозим, бу анча сермеҳнат ва машаққатли иш. Боз устига, чекка тузатиш киритиш доим ҳам сизга боғлиқ бўлмайди:
- чек суммаси камайганда тузатиш киритиш учун ДСИдан рухсат олиш лозим;
- товарларни воситачи орқали реализация қилсангиз, чекдаги хатоларни фақат воситачи тузатиши мумкин.
«Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар ҳақида ахборот» интерактив хизматининг иловалари чекларда хатолар борлигини тезкор равишда текширишда ёрдам беради:
- «Хато МХИК қайд этилган чеклар» – бу ерда товарларнинг МХИК кўрсатилмаган ёки нотўғри кўрсатилган чекларни топасиз;
- «Воситачилар мониторинги» – воситачилик шартномалари бўйича ишласангиз, нуқсонларни тезкор равишда аниқлашда ёрдам беради;
- «Тушумлар бўйича ҳисобот» – тушумлар тўлиқ ва тўғри эканлигини баҳолашда ёрдам беради.
Хато топсангиз
Ҳаммасини тузатиш учун «Чекка тузатиш киритиш» ва «Чекни тиклаш» функционалидан фойдаланинг. Қуйидаги тавсияларда бу борада батафсил йўл-йўриқлар кўрсатилган:
Ассортиментингизда имтиёз берилган товар бўлса, қуйидаги тавсиядан фойдаланинг:
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.