Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Йиллик инвентаризацияга қандай тайёргарлик кўрилади
Йиллик инвентаризация одатда кўп вақт ва куч талаб қилади. У ўтказиладиган пайтда барига тайёр бўлиш учун buxgalter.uz йўл-йўриқларидан фойдаланинг:
Инвентаризациянинг барча жараёнини 19-сон БҲМС тартибга солади.
Нимадан бошлаш керак, муддатлар қандай режалаштирилади...
Корхона раҳбари инвентаризация ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқариши, унда бир вақтнинг ўзида инвентаризация комиссиясини тайинлаши ва инвентаризация режасини тасдиқлаши керак. Бироқ, бирор бир режани тасдиқлаш учун уни кимдир тузиши керак...
Шу боис олдиндан инвентаризация комиссияси аъзоларини аниқлаш зарур. Улар биргаликда инвентаризацияни ўтказиш режасини тайёрлайдилар, унда қуйидагиларни кўрсатадилар:
- инвентаризация ўтказиш ҳудуди;
- ушбу ҳудудларда қайта санашни ўтказадиган ходимлар (саноқ комиссиялари);
- ҳар бир кўрсатилган ҳудудда қайта санашнинг муваққат чегаралари.
Кейин эса корхона раҳбари буйруқ чиқаради ва ушбу буйруқ билан ҳам комиссия таркибини, ҳам у томондан тузилган инвентаризация ўтказиш режасини тасдиқлайди.
Қайта буйруқ чиқармаслик учун инвентаризация ўтказиш муддатларини олдиндан режалаштиринг.
- Инвентаризацияга қанча вақт талаб қилинишини аниқланг – 10 кун ёки ундан кўп муддат;
- Агар сизда йирик корхона бўлса ва мисол учун, ҳудудларда кўп омборлар бўлса, ҳар бир ҳудуд учун комиссия таркибини алоҳида аниқланг;
- БҲМСда белгиланган инвентаризация ўтказиш муддатларини инобатга олган ҳолда уни ТМЗнинг минимал сони қолган даврларда ўтказиш қулай. Мисол учун, агар корхона 15 декабрга қадар ТМЗнинг барча реализациясини тугатишни режалаштирган бўлса, тегишинча, инвентаризацияни шу санадан кейин ўтказган маъқул.
Бухгалтер учун эслатма
Инвентаризация бошлангунга қадар нималарни бажариш муҳим саналади:
а) барча ТМБларда идентификация қилиш учун зарур бўлган ишлаб чиқарувчининг яхши ўқиладиган кодлари ва артикуллари борлигини текширинг;
|
Раҳбар ўз буйруғи билан инвентаризацияни кўпроқ марта ўтказишни белгилаши мумкин. Қўшимча инвентаризациялар ташаббусли инвентаризациялар ҳисобланади. Улар мажбурий инвентаризация ўтказиладиган тартибда ўтказилади.
Инвентаризация рўйхати қандай расмийлаштирилади
Инвентаризация комиссияси товар-моддий бойликларнинг инвентаризация рўйхатларини тайёрлайди.
Инвентаризация комиссияси буйруқ билан ТМБни қайта санаш ва инвентаризация рўйхатларини тўлдириш бўйича ишчи (саноқ) комиссияларига тайинланган ходимларга йўл-йўриқ беради.
Моддий жавобгар шахснинг тилхати қандай расмийлаштирилади
Комиссия раиси моддий жавобгар шахслардан қуйидагилар ҳақида тилхат олади:
- инвентаризация бошланишидан олдин товарга доир барча кирим-чиқим ҳужжатлари бухгалтерия ёки комиссияга топширилгани;
- инвентаризация бошланишидан олдин улар жавобгарлигига келиб тушган барча ТМБлар кирим қилингани, чиқиб кетганлари эса – чиқимга ҳисобдан чиқарилгани тўғрисида.
Инвентаризация натижалари
Қайта санашдан кейин комиссия ТМБнинг инвентаризация рўйхатлари тўғри тўлдирилганлигини текширади.
Агар эътирозлар бўлмаса, маълумотлар инвентаризацияга ишлов бериш дастурига киритилади.
Агар камомад аниқланса, саноқ ва инвентаризация комиссиялари аъзолари биргаликда ТМБни такроран қайта санаб чиқишади.
Сўнгра инвентаризация комиссияси инвентаризация бўйича барча ҳужжатларни кейинчалик ишлов бериш учун корхона бухгалтериясига топширади.
Инвентаризация натижалари ва бухгалтерия ҳисоби маълумотлари ўртасида тафовут аниқланган тақдирда бухгалтерия ходимлари инвентаризация натижаларини назорат текширувидан ўтказиш ташаббуси билан чиқишлари мумкин.
Агар мажбурий инвентаризация ўтказилмаса, нима бўлади
Инвентаризация ўтказилмаганлиги учун санкциялар назарда тутилган :
- мансабдор шахсларга БҲМнинг 3 бараваридан 7 бараваригача жарима;
- бир йил мобайнида такрор содир этилганлиги учун – БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача.