Тўлов тизимларининг фискал чеклари билан муаммолар юзага келса (2-қисм)

preview

“Харидор билан маркетплейс ёки мобиль тўлов иловаси орқали ҳисоб-китобларда фискал чеклар” вебинари доирасида олинган саволларга жавобларни эълон қилишда давом этамиз. Спикерлар – Солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМ бўлимлари раҳбарлари Элнор ФОЗИЛОВ ва Нодир МУҲАММАДОВ:

 

Жавоблар тўпламига (1-қисм) қаранг.

 

– Биз буюртмага торт пиширамиз ва тўловни электрон тўлов тизимлари (ЭТТ) орқали қабул қиламиз. Ассортиментда тахминан 80 номдаги торт ва пишириқлар мавжуд. Тўлов тизимлари чекда товар сифатида “  МЧЖнинг  бундай маҳсулотини” ва – ундан тайёрланган қандолат маҳсулотлари учун ягона МХИКни кўрсатиш вариантини таклиф қилишди. Лекин биз бу қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ келмаслигини тушунамиз. Бироқ мижозларни йўқотмаслик ва бунда қонун ҳужжатларини бузмаслик, тўловларни тўлов тизимлари орқали қабул қилишни рад этмаслик учун нима қилиш керак?

– Тадбиркорлар тўловни ЭТТ орқали қабул қилишда чекларда товарлар номини акс эттириш билан боғлиқ муаммоларга “масофадан туриб тўлов”ни амалга ошириш схемасини қўллашда дуч келишади. Яъни тўлов тизими тўловни амалга оширган ҳамда фискал чекни шакллантирган пайтда.

Тўлов тизимлари ҳозирча сотувчида – товарлар ва хизматларнинг катта рўйхати бўлганда, уларнинг фискал чекларида товарлар рўйхатини акс эттириш имконини берадиган дастурий ечимларни ишлаб чиқиш жараёнида турибди.

Ҳақиқатан, Онлайн-НКМ ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида низомнинг 7-бандида чек қандай онлайн-НКТ ёрдамида берилганидан қатъи назар, фискал чеклар учун ягона талаблар белгиланган. Ҳеч бир вазият учун истиснолар мавжуд эмас. Бинобарин, ҳар бир муайян ҳолда қонун ҳужжатлари талабларини бажариш имконини берадиган технологияни танлаш лозим.

Агар сиз учун тўловни электрон тўлов тизимлари ёрдамида қабул қилиш муҳим бўлса,  “масофадан туриб тўлов”ни амалга ошириш схемаси ўрнига “жойларда тўлов”ни амалга ошириш схемасини танлашни тавсия қиламиз. Бу ҳолда электрон тўлов тизими харид учун тўлов бўйича транзакция учун фойдаланилади, фискал чек эса виртуал касса ёки онлайн-НКМ томонидан шакллантирилади.

Бунда, агар сизда етказиб бериш хизмати бўлса ва сиз жойларда тўловни қабул қилишингизга тўғри келса, онлайн-НКМ билан боғлиқ вариантни тавсия қиламан. Уни ўзи билан осон олиб юриш ва қонун ҳужжатларининг барча талабларига риоя қилган ҳолда тўловларни қабул қилиш ва фискал чек бериш мумкин.

Масофадан туриб тўловни амалга ошириш схемасини қўллаш амалиётида давом этиш мумкин, фақат бу техник жиҳатдан анча мураккаб вариант бўлади.  Сизда маҳсулотларингиз тақдим этилган ва буюртмани расмийлаштириш мумкин бўлган интернет-сайт бор албатта. Шунингдек, сизда шунга ўхшаш функционал билан мобиль илова бўлиши мумкин. Агар ҳали мавжуд бўлмаса – уларни ишлаб чиқиш мумкин. Ушбу ресурслар базасида маҳсулотларингизни реализация қилиш бўйича тўлақонли маркетплейсни яратиш мумкин.

Бунинг учун “Янги технологиялар” ИАМга мурожаат қилинг ва интеграция қилиш тўғрисида шартнома тузинг, сўнгра – Солиқ қўмитасига сизнинг ресурсингизни маркетплейслар давлат реестрига киритиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилинг.

Маркетплейслар учун қонун ҳужжатлари талабларига тўлиқ мувофиқ келадиган фискал чекни шакллантириш муаммо туғдирмайди. Шу жумладан – номлар бўйича реализация қилинган товарлар номларини чекларда акс эттириш қисмида.

 

– Бизда дастурий маҳсулот ва мижоз буюртмани расмийлаштириши ва электрон тизимлардан бири ёрдамида тўловни амалга ошириши мумкин бўлган  ўз сайтимиз бор. Шундан сўнг биз унга ҳаволани ва маҳсулотни юклаб олиши учун паролни юборамиз. Электрон тўлов тизими томонида фискал чекни шакллантириш билан боғлиқ муаммо – юзага келмайди, сабаби бизда фақат битта товар позицияси мавжуд. Бизнинг сайтимиз фискал маълумотлар оператори тизими билан интеграция қилиниши ва маркетплейс сифатида рўйхатдан ўтказилиши керакми?

– ПҚ-5252-сон қарорнинг 5-бандига мувофиқ маркетплейслар ва электрон тўлов тизимлари фискал маълумотлар оператори тизими билан интеграция қилиниши лозим. Акс ҳолда улар белгиланган талабларга мувофиқ фискал чекларни шакллантиришлари мумкин эмас.

Барча ресурслар мажбурий тартибда интеграция қилиниши лозим, агар:

  • ЭТТ ёки маркетплейс – сизнинг ресурсингизнинг асосий мақсади бўлса;
  • ЭТТ ёки маркетплейс мижозлардан тўловни қабул қилишда бевосита иштирок этса;
  • сизнинг ЭТТ ва маркетплейсингиз ёрдамида бошқа компаниялар ўз товар ва хизматларини сотишса;
  • сизнинг электрон савдо майдонингиз ассортименти 1 тадан ортиқ товар номини ёки МХИКни ўз ичига олса.

Агарда сизда интернет-дўкон тўлақонли бўлмай, балки ассортимент тақдим этилган лендинг ёки ташриф учун сайт бўлса, ҳатто буюртмани расмийлаштириш учун функционал назарда тутилган тақдирда ҳам – интеграция қилиш масаласи компания раҳбариятининг ихтиёрида қолади. Асосийси, мижозларингиз ва уларга хизмат кўрсатиш учун компаниянгиз учун қулай бўлиши керак. Бунда буюртма расмийлаштирилган тақдирда мижоз албатта фискал чек олиши керак. Агар сиз электрон тўлов тизими ёрдамида масофадан туриб тўловни амалга ошириш схемаси бўйича ҳисоб-китоб қилсангиз ва сизнинг ассортиментингиз фақатгина 1 та товар позициясини ўз ичига олса, муаммолар юзага келмайди.

 

– Агар мижоз электрон тўлов тизими орқали тўловни амалга оширса, касса чеки эса виртуал касса ёрдамида шакллантирилса, иккиланиш ва солиқ ҳисоботлари билан боғлиқ бошқа муаммолар юзага келмаслиги учун харидорга фискал чекларнинг қанча нусхасини ва қандай кўринишда бериш керак?

 – Харидор билан ҳар қандай ҳисоб-китобда “сотиш” тўлов турига эга чек ҳар доим харид учун битта шакллантирилади. Айнан ушбу чек бўйича сотиш товар сотувчисининг солиқ ҳисоботида акс эттирилади, мижоз эса Soliq мобиль иловасида кешбэк олиши мумкин.

Агар харидорлар ЭТТ ёрдамида жойларда тўловни амалга оширса, касса чеки ҳар доим сотувчининг кассасида ўрнатилган виртуал касса ёки онлайн-НКМ ёрдамида берилиши керак. Эътибор беринг: агар чек онлайн-НКМ ёрдамида берилган бўлса, у ҳар доим қоғозда чоп этилади, агар – виртуал касса ёрдамида берилган бўлса, уни мижозга чоп этмаган ҳолда электрон шаклда ҳам бериш мумкин.

Бунда, барча созламалар – тўғри бўлса, хусусан – сотувчининг виртуал кассаси (онлайн-НКМ) ва тўлов тизими – интеграция қилинган бўлса, бундан сотувчи томонидан харидорга бериладиган фискал чекнинг асли мустасно, ЭТТда ушбу чекнинг электрон нусхаси (QR-кодсиз) автоматик тарзда акс эттирилади. Бу ҳолда, такрорлаб ўтаман, агар ускуна тўғри созланган бўлса, солиқ ҳисоботларида ҳеч қандай иккиланиш бўлмайди. Агарда муаммолар бўлса, камчиликларни бартараф этиш учун ТХКМ ва электрон тўлов тизими мижозларини қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилинг.

Шунингдек, сифатли тўғри созланганда “синган” чеклар бўлмаслиги керак. Айрим ҳолларда жойларда тўловни амалга ошириш схемаларида Soliq мобиль иловасига қоидага кўра “синган” чек келади. У кешбэкни ҳисоб-китоб қилишга қабул қилинмайди, бироқ харидор ушбу харидга берилган қоғоз шаклидаги чекни рўйхатдан ўтказиши мумкин, у бўйича кешбэк ҳисобланади. Бундай вазият  сотувчининг касса ускунаси созланмаганлиги, барча зарур созламаларни якунлаш учун ТХКМ ва электрон тўлов тизимига мурожаат қилиш кераклигидан далолат беради.

Тўғри, ушбу ташкилотлар, ўз навбатида, агар ҳали ўз онлайн-НКМ ва электрон тўлов тизимини интеграция қилишмаган бўлса, рад этишлари мумкин. Бу ҳолда улардан биридан белгиланган талабларга мувофиқ ишлашни таъминлаши мумкин бўлган бошқа ТХКМ ёки ЭТТ фойдасига воз кечишга тўғри келади.

 

– Қоидага кўра, кўрсатиладиган хизматлар учун ойлик олдиндан тўловни ЭТТ орқали амалга оширадиган мижозлар билан ҳисоб-китобларнинг биллинг тизимини қўллаймиз. Бир неча ой учун олдиндан тўловни амалга оширишлари мумкин. Тўланган суммалар дарҳол солиқ ҳисоботларидан “ўтмасдан”, балки бўнак тўлови сифатида расмийлаштирилиши учун буни қандай амалга ошириш мумкин.

– Сиз хизматларидан фойдаланаётган электрон тўлов тизимига мурожаат қилинг ва яна бир бор сизнинг ҳолатингизда қўлланилаётган тўловларни қабул қилиш схемасини қайта кўриб чиқинг. Вазиятингизни тушунтиринг, шундан келиб чиққан ҳолда тўлов тизими тегишли созламани амалга ошириши керак. Буни шартномада мустаҳкамлаб қўйинг.

Созламалар якунлангандан сўнг тизим бундай ишлайди:

1) ЭТТ орқали келиб тушган тўлов дарҳол солиқ ҳисоботларида акс эттирилмайди;

2) биллинг тизими ҳисобот даврини ёпиб, кўрсатилган хизматлар қийматига ҳисоб-китобни амалга оширгандан сўнг, электрон тўлов тизими фискал чекни шакллантиради. Сизнинг мижозларингиз уни муайян тўлов бўйича ахборотда – ЭТТ иловасида топишлари мумкин.

 

– Агар ассортиментда мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўлса, харидорлар билан ҳисоб-китобларда электрон тўлов тизимларининг мобиль иловаларидан фойдаланиш мумкинми? Агар – “ҳа” бўлса, буни қандай тўғри амалга ошириш мумкин?

– Ҳа, мумкин. Фақат шуни ёдда тутингки, мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарни сотишда сиз унинг қадоғидаги Data Matrixни сканерлашингиз керак. Акс ҳолда кейинчалик сизда бундай товарни ҳисобга олиш билан боғлиқ муаммолар юзага келади.

Шундан келиб чиққан ҳолда, ҳисоб-китобларда ЭТТдан фойдаланишда ҳисоб-китобларни фақат жойларда тўловни амалга ошириш технологияси бўйича амалга ошириш мақсадга мувофиқдир, сабаби бу ҳолда онлайн-НКМ ёки виртуал касса албатта иштирок этади. Ушбу ускуна мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларга қўйиладиган барча талабларни бажариш имконини беради.

Масофадан туриб тўловни амалга оширишга, яъни чек бевосита тўлов тизими томонидан  шакллантирилишига келсак – бу ерда ҳозирча бундай маҳсулотга мажбурий рақамли маркировкалаш қоидалари талаб қилганидек ишлов бериш имконини берадиган техник ечим мавжуд эмас. Ваҳоланки бундай қоидалар ва техник ечимлар ишлаб чиқилмоқда. Бинобарин, улар жорий этилганидан кейин сиз бундай маҳсулотларни сотишда масофадан туриб тўловни амалга оширишни қўллашингиз мумкин.  

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ /uz/publish/doc/text190038_tulov_tizimlarining_fiskal_cheklari_bilan_muammolar_yuzaga_kelsa_2-qism