ЭҲФда янги устунлар қандай тўлдирилади

preview

 

Эътибор беринг

Материалга охирги хатбошида муаллифлик тузатиши киритилди:

“Биринчи вариант Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 59-1-бандида белгиланган бир томонлама ҳисобварақ-фактуралар учун, хусусан – ўз эҳтиёжи учун акциз тўланадиган товарлардан фойдаланишда назарда тутилган. Барча қолган олди-сотди битимлари, шу жумладан кейинчалик ундан маҳсулот ишлаб чиқариладиган хом ашё олди-сотдисига доир битимлар ҳолларида – “тижорат мақсадида”ни танлаш тўғри бўлади”.

 

2023 йил 1 июндан бошлаб ЭҲФни расмийлаштириш чоғида янги устунларни – “етказиб берувчи тоифаси” ва “реализация мақсади”ни тўлдириш зарур. Қандай қилиб уларни тўғри тўлдириш кераклиги ва янгиликнинг мақсади нимадан иборат эканлигини buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг ҚҚС бошқармаси бўлими катта инспектори Гулноза ҚАРШИЕВА сўзлаб берди:

Внимание
Бундай материалларни тезкор тарзда кўриш учун бизнинг ТГ-каналимизга обуна бўлинг!

 

– Ҳисобварақ-фактуралар шаклларидаги ушбу тўлдиришлар 22.08.2022 йилдаги 471-сон ВМҚга 3-илованинг 10-бандида назарда тутилган. Янги устунларни ҳисобварақ-фактураларнинг барча турларида, шу жумладан ўтган даврлар учун қўшимча ва тузатилган ҳисобварақ-фактураларда тўлдириш мажбурийдир.

Янгилик солиқ органларига қўшимча ахборот олиш имконини беради, у ўз навбатида, текширувдан олдинги таҳлил, камерал назорат натижалари бўйича ва таҳлика-таҳлил тизимининг иши чоғида солиқ тўловчиларни камроқ безовта қилишга ёрдам беради. Олинган маълумотлар уларнинг натижаларини тўғри талқин қилиш учун керак.

Энди ЭҲФ расмийлаштиришда албатта етказиб берувчининг тоифасини кўрсатиш лозим. Бунинг учун чиқиб келадиган тавсиядан кераклисини танланг:

  • ишлаб чиқарувчи;
  • импорт қилувчи;
  • улгуржи савдо;
  • чакана савдо;
  • воситачи;
  • хизматларни етказиб берувчи;
  • бошқалар.

Тоифани танлашда етказиб берувчида товарнинг келиб чиқиш манбасидан келиб чиқинг. Яъни – унинг натижасида етказиб берувчида товар пайдо бўлган операцияни. Масалан, корхона озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилиб, уларни ички бозорда улгуржи савдо корхоналарига қайта сотади. Мазкур ҳолда ЭҲФни тўлдиришда “импорт қилувчи”ни кўрсатиш мақсадга мувофиқдир.

Агар корхона – кўп тармоқли бўлса, танловни ЭҲФ предметига нисбатан қўлланиладиган тарзда амалга оширинг.

Иккинчи устун “реализация мақсади” дейилади. Бу ерда ҳам таклиф қилинган вариантлардан бирини танлаш лозим:

  • ўз эҳтиёжи учун;
  • тижорат мақсадида;
  • жисмоний шахсларга иштирокчилар таркибидан чиқиш, устав фондидаги ҳиссасини камайтириш ёхуд иштирокчининг улушини қайтариб сотиб олиш ҳисобига товарлар (хизматлар) бериш;
  • жисмоний шахсларга (дивидендларни товар кўринишида олишда);
  • товарларни (хизматларни) текинга бериш (бунда товарларнинг (хизматларнинг) таннархи ёки уларни сотиб олиш баҳоси кўрсатилади);
  • юридик шахс тугатилганда ҳамда эмитент томонидан акциядордан ушбу эмитент чиқарган акциялар қайтариб сотиб олинганда акциядорга товарлар (хизматлар)ни бериш;
  • товарларни ёки бошқа мол-мулкни қайта ишлаб бериш учун бериш;
  • товарларни (хизматларни) олиш ҳуқуқини тақдим этувчи ваучерларни реализация қилиш ёки бепул бериш;
  • асосий воситалар ва бошқа мол-мулкларни реализация қилиш;
  • корхона мол-мулкини мажмуа сифатида реализация қилиш.

Ушбу қисмда, асосан, солиқ тўловчилар – қандай ҳолларда “ўз эҳтиёжи учун”ни, қачон – “тижорат мақсадида”ни кўрсатиш керак, деб сўрашади?

Биринчи вариант Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 59-1-бандида белгиланган бир томонлама ҳисобварақ-фактуралар учун, хусусан – ўз эҳтиёжи учун акциз тўланадиган товарлардан фойдаланишда назарда тутилган.  Барча қолган олди-сотди битимлари, шу жумладан кейинчалик ундан маҳсулот ишлаб чиқариладиган хом ашё олди-сотдисига доир битимлар ҳолларида – “тижорат мақсадида”ни танлаш тўғри бўлади.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади