Такрорий камерал текширув тайинланганда қандай ҳаракат қилиш лозим

preview

“Камерал текширув чоғида солиқчилар 2022 йилда фойда солиғининг ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланишини текширишди. Камерал текширув натижаларига кўра қўшимча ҳисобланган сумма билан талабнома тақдим этишди. Солиқ тўловчи талабномага қисман рози бўлди ва шу қисмида қўшимча солиқ тўлади, у рози бўлмаган хулосаларга нисбатан эса – солиқ органига тушунтириш хати юборди. Шундан сўнг солиқчилар унга нисбатан барча саволларни олиб ташлашди. Бироз вақтдан сўнг худди шу солиқ бўйича ва текширилган давр учун навбатдаги текширув ҳақида хабарнома келди”.

Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:

 

Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Назорат қилувчи органлар тадбиркорлик субъектининг илгари текширилган фаолият давридаги предмети ва объекти бўйича қайта текширув ўтказишга ва тадбиркорлик субъекти томонидан аввал тақдим этилган ҳужжатларни талаб қилишга ҳақли эмас. Давлат ёнғин назорати органлари томонидан ўтказиладиган назорат текширувлари бундан мустаснодир .

Илгари текширилган фаолият давридаги предмети ва объекти бўйича камерал текширувларини тайинлаш – тез-тез содир бўладиган ҳолат. Такрорий текширувдан қандай ҳимояланиш мумкин? 

Бунинг иккита усули бор:

  • назорат қилувчи органнинг ҳаракатлари устидан судга шикоят бериш;
  • Бизнес-омбудсманга мурожаат қилиш.

Иккинчи усул анча самарали бўлиши мумкин.

Яқинда Бизнес-омбудсман ўзининг телеграм-каналида хабар эълон қилди, унда муайян вазият ҳақида сўз борган. Такрорий текширув борасида ариза билан мурожаат қилган тадбиркорнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга эришилган. Қашқадарё вилояти солиқ бошқармасининг мансабдор шахси БҲМнинг 20 баравари миқдорида жаримага тортилган, текширилган фаолият даври бўйича ноқонуний бошланган текширув эса тўхтатилган.

Айнан шу вақтда ўзига нисбатан солиқ органи томонидан такрорий текширув тайинланган тадбиркор мурожаат қилди. Унинг вазияти юқорида таърифланди. Тадбиркорга қашқадарёлик ҳамкасбидан ўрнак олишни тавсия қилдим.

1100 қисқа рақами орқали мурожаат қилдик. Сайт орқали хат юбориш мумкин эди, бироқ биз телефон орқали мулоқот қилиш вариантини танладик. Амалиётнинг кўрсатишича, бундай мурожаатлар тезроқ кўриб чиқилади.

Оператор бизни тинглаб, шикоятни ёзиб олди. Мурожаат 15 кун ичида кўриб чиқилишини маълум қилди. Эҳтимол, шикоятни кўриб чиқиш жараёнида мазкур ҳолат бўйича ҳужжатларни тақдим этиш керак бўлади. Тадбиркор уларни тақдим этишга тайёр.

 

Buxgalter.uz тавсия қилади

Buxgalter Pro лойиҳасининг тавсиялари солиқларни тўғри ҳисоблаб чиқариш, турли ўзига хос жиҳатларни эътиборга олишга ёрдам беради:

 

Агар сиз судга даъво аризаси билан мурожаат қилишга қарор қилган бўлсангиз, қуйидаги тавсияларни ўқиб чиқинг:

 

 

 

Солиқ назорати Солиқ назорати Солиқ назорати /uz/publish/doc/text194160_takroriy_kameral_tekshiruv_tayinlanganda_qanday_harakat_qilish_lozim