Маҳсулотни омборимизга жўнатмоқдамиз: ЭТТЮХ керакми?

preview

«Компаниямиз – йирик солиқ тўловчи. Бутун республика бўйлаб мижозларимиз бор. Олис вилоятлардаги истеъмолчиларга осон бўлиши учун маҳсулотимизни вақтинча сақлаш учун биноларни ижарага оламиз. Ушбу омборларга товарларни темир йўл вагонлари ва автотранспорт восситалари орқали жўнатамиз, у ердан эса товарни маҳаллий мижозларга йўналтирамиз.

Биз томондан ижарага олинган омборга юборилаётган ҳали сотилмаган товарга йўл учун ҳужжатни қандай расмийлаштириш керак? Электрон ТТЮ ёки темир йўл юк хати, ижара шартномаси ва ҳоказолар бўлиши керакми

Саволга «Норма» эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди:

 

Teлеграм-каналдаги мақолаларимизни кузатиб боринг.

 

– Ўзбекистон ҳудудида товар-транспорт юк хатларини электрон шаклда расмийлаштириш, сақлаш ва уларнинг ҳисобини юритиш тизими жорий қилинмоқда :

  • 2024 йил 1 апрелдан бошлаб йирик солиқ тўловчилар учун;
  • 2024 йил 1 июлдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар учун.

Товар-транспорт юк хатларини электрон шаклда расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг баъзи бандларини кўриб чиқамиз .

Электрон товар-транспорт юк хати (ЭТТЮХ) қуйидаги тартибда тўлдирилади :

  • ЭТТЮХ тартиб рақами ва санаси киритилади;
  • ташиш тури («Омбордан омборга» ёки «Сотувчидан сотиб олувчига») танланади;
  • ташиш тури «Сотувчидан сотиб олувчига» режими танланганда, олди-сотди шартномаси рақами ва санаси киритилади;
  • транспорт тури (автомобиль, темир йўл, ҳаво, сув) танланади;
  • «Юк жўнатувчи» катакчасига юк жўнатувчи номи ҳамда солиқ тўловчининг идентификация рақами киритилади;
  • «Юк олувчи» катакчасига юк олувчи номи ҳамда солиқ тўловчининг идентификация рақами киритилади;
  • ташиш тури «Омбордан омборга» режими танланганда, юк жўнатувчи юк олувчи сифатида ҳам иштирок этади;
  • транспорт туридан келиб чиқиб, транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар (автомобиль, тиркама, ярим тиркама давлат рақами ва русуми, вагон рақами ва тури (ёпиқ, ярим очиқ, платформа, цистерна ва бошқалар), ҳаво кемаси рақами ва русуми, кема рақами ва русуми) киритилади.

Электрон товар-транспорт юк хати расмийлаштирилмаган юклар юк жўнатувчи томонидан тақдим этилиши, юкни етказиб берувчи (юк ташувчи) эса уни ташиш учун қабул қилиб олиши тақиқланади .

Иштирокчилар юк жўнатувчи томонидан электрон товар-транспорт юк хатини расмийлаштириш билан бир вақтда электрон ҳисобварақ-фактураларни шакллантиришлари шарт .

Шундай қилиб, ЭТТЮХ харидорга жўнатилганда ҳам (ЭҲФ билан бир вақтда) ва  товар омбордан омборга юборилганда ҳам тўлдирилиши керак. Масалан, Тошкентдаги корхона омборидан Нукусдаги ижарага олинган омборга.

Сиз аввалгидек «йўл» ҳужжатларини расмийлаштиришингиз мумкин – асосийси, бунда ЭТТЮХнинг расмийлаштирилган бўлиши. Аммо  қўшимча ҳужжатлар бўлмаслиги ҳам мумкин, чунки ЭТТЮХда: транспорт воситасининг тури ва рақами, шунингдек етказиб бериш нуқтаси (омбор) ва юк кимга юборилаётганлиги ҳақида етарли маълумот бор.