НКТ орқали реализация қилинадиган товарлар ва хизматларга солиқ имтиёзи қандай қўлланилади

17.04.2024
author avatar

Неъматжон Раҳмонов

ДСҚ Солиқ назорати департаменти бошқармаси бошлиғи ўринбосари
author avatar

Олег ГАЕВОЙ

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– солиқ ҳисоботлари автоматик равишда шакллантирилганда солиқ имтиёзларини акс эттириш;
– қуйидагилар бўйича бериладиган ҚҚСга оид имтиёзларни қўллаш:
      МХИК бўйича;
      СТИРга;
– айланмадан олинадиган солиқ бўйича имтиёзларни қўллаш.

 

Харидор билан ҳисоб-китобни онлайн-НКТ чеки билан расмийлаштирсангиз ва ушбу реализация қилиш бўйича айланмага ёхуд унинг бир қисмига имтиёзли равишда айланмадан олинадиган солиқ ёки ҚҚС солинса, солиқ ҳисоботларини тўғри шакллантириш учун ушбу тавсияга амал қилинг. 

Солиқ ҳисоботларини шакллантириш чоғида солиқ имтиёзлари қандай акс эттирилади  

Товарларни онлайн-НКТ орқали реализация қилишдан тушум онлайн-НКТ эгасининг ҚҚС ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботларида, улар воситачилик шартномалари бўйича реализация қилинганда эса комитентнинг ҳисоботларида автоматик равишда акс эттирилади. Реализация қилинган товар ёки хизматга айланмадан олинадиган солиқ ёки ҚҚС бўйича солиқ имтиёзи татбиқ этилса, тизим уни солиқ ҳисоботи шаклларида акс эттириши учун онлайн-НКТнинг муайян қоидалари ва созламаларига амал қилиш зарур.

Айланмадан олинадиган солиқ ва ҚҚС бўйича ҳисоботларни тайёрлаш ҳақида батафсил қуйидаги тавсияларда ўқинг:

Товарни сота ёки хизматни кўрсата бошлагунга қадар онлайн-НКТ созламаларини мослаштиринг. Бу чекларга тузатиш киритиш заруратидан сизни халос қилади.

Онлайн-НКТ билан ишлаш чоғида, одатда, бухгалтерлар, товаршунослар, кассирлар иштирок этади. ДСИга юбориладиган ҳисоботларда имтиёзларнинг тўғри акс эттирилиш-акс эттирилмаслиги уларнинг ишига боғлиқ. Шу сабабли ходимларнинг мажбуриятларини олдиндан белгиланг ва уларнинг ҳар бирига йўл-йўриқ беринг.

рилиши уларнинг ишига боғлиқ бўлади. Шу боисдан олдиндан ходимларнинг мажбуриятларини белгилаб қўйинг ва уларнинг ҳар бирини бундан хабардор қилинг.

Мисол
Ходимлар ўртасида жавобгарлик қандай тақсимланади 

Солиқ кодексининг 243-моддасига мувофиқ, болалар боғчаси томонидан кўрсатиладиган хизматларга ҚҚС солинмайди. Ушбу имтиёз МХИК 10801002001000000 «Мактабгача таълим хизматлари»га бириктирилган. 

НТМда ота-оналар билан ҳисоб-китоб қилиш ва касса аппарати билан ишлаш учун бухгалтер-кассир жавоб беради. Бош бухгалтер ахборот тизимларини созлаш ва солиқ тўловчининг шахсий кабинетида ишлаш, солиқ ҳисоботларини тузиш учун жавобгар бўлади.

Қуйидагиларни ходимларнинг мажбуриятлари сирасига киритиш ва уларга тушунтириш зарур.

Бош бухгалтер:

1) солиқ органларига солиқ имтиёзларидан фойдаланиш юзасидан мурожаат йўллаш учун масъул;

2) имтиёз қўлланилишини my3.soliq.uz да НТМ шахсий кабинетидаги «Онлайн-назорат-касса техникаси тўғрисида ахборот» интерактив хизмати орқали назорат қилади....

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг