ДМ билан боғлиқ бўлмаган норезидентларга даромадлар тўласангиз, ўқиб чиқинг:
Блогер реклама хизматларини кўрсатса, қандай солиқ оқибатлари юзага келади
«Блогер корхонага ижтимоий тармоқларда реклама бўйича хизматлар кўрсатади (СММ). Агар у қуйидаги тарзда рўйхатдан ўтган бўлса, қандай солиқларни тўлаши керак: а) якка тартибдаги тадбиркор; б) ўзини ўзи банд қилган шахс? Блогерлар учун қандай имтиёзлар мавжуд? Реклама хизматларини кўрсатиш учун унга қандай рухсат берувчи ҳужжатлар талаб қилинади?».
Саволга “Жавоб берамиз!” хизмати эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди:
Муҳим тушунтиришларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– Блогер ижтимоий тармоқларда реклама жойлаштириш бўйича хизматларни кўрсатган ҳолда, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширади ва давлат рўйхатидан ўтиши керак . У ўзини ўзи банд қилган шахс, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиши ёки юридик шахсни ташкил этиши мумкин.
Агар кўрсатаётган фаолият тури Ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатида келтирилган бўлса, жисмоний шахс ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиши мумкин.
Якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар қандай солиқларни тўлашади
❖
Мавзуга доир материал: Шпаргалка: якка тартибдаги тадбиркор қандай солиқларни тўлайди.
Блогерлар учун қандай имтиёзлар мавжуд
Агар блогер экспортга реклама хизматлари кўрсатса, бу ҳолда фойда солиғи бўйича имтиёз назарда тутилган. Умумий қоидага кўра, хизматларни реализация қилиш жойи уларнинг харидори фаолиятни амалга оширадиган ёки турган жой бўйича аниқланади . Бу ҳақда тавсияда батафсил ўқинг:
Товарларни (хизматларни) экспортга реализация қилишдан олинган фойдага ноль даражали ставка бўйича солиқ солинади . Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар жами даромадни экспортдан олинган даромад суммасига камайтиради .
Рухсат берувчи ҳужжатлар керакми
Рекламани ишлаб чиқариш ва жойлаштириш лицензияланадиган фаолият тури ҳисобланмайди, шу боис ушбу хизматларни кўрсатиш учун лицензия талаб қилинмайди.
Реклама фаолияти шартнома асосида амалга оширилади. Томонлар шартномада рекламанинг барча шартларини келишишлари, қонунчиликда тақиқланган нарсаларни реклама қилишдан тийилишлари керак.