Ўзбекистонда факторинг хизматлари бозори қандай ривожланади

preview

Энди факторинг билан нафақат банклар шуғулланади. 12 август куни президент «Факторинг хизматлари бозорини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-109-сонли Фармонни имзолади.

Buxgalter.uz янгиликнинг асосий тафсилотларини аниқлаштирди:

Муҳим янгиликлар ва мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Факторинг - бу етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар учун акцептланган, лекин тўланмаган тўлов талабномалари бўйича тўловни олиш ҳуқуқини молиявий агентга ўтказиш эвазига хўжалик юритувчи субъектларни молиялаштириш хизмати.

Илгари Ўзбекистонда факторинг хизматлари билан тижорат банклари шуғулланар эди. Энди ПФ-109-сон фармонга кўра, Марказий банкда рўйхатга олиниб, реестрга киритилгандан сўнг уларни нобанк кредит ташкилотлари ҳам кўрсатиши мумкин бўлади.

Бундай операцияларнинг барчаси «электрон ҳукумат», ДСҚ воситалари, ТСОЯЭАТ билан интеграция қилинган Факторинг хизматларининг электрон платформаси орқали амалга оширилади.

Факторинг платформасига қуйидагилар уланади:

  • нобанк кредит ташкилотлари;
  • давлат улуши 50% ва ундан юқори бўлган хўжалик юритувчи субъектлар - тендер ёки энг яхши таклифларни танлаш орқали тузилган, тўловни кечиктиришни назарда тутувчи шартномалар бўйича ҳисоб-фактураларни жойлаштириш билан.

Нобанк факторинг ташкилотларининг фаолияти Ўзбекистонда 2025 йил 1 январдан рухсат этилади. Шу санадан бошлаб:

  • агар мижознинг дебитори норезидент бўлса, факторинг операцияларини чет эл валютасида ўтказиш мумкин бўлади;
  • рефакторинг - факторинг шартномалари бўйича сотиб олинган пул талабларини қайта сотиш рухсат этилади;
  • пул талабини бошқа шахсга ўтказишни тақиқлашни бузганлик учун жавобгарлик бекор қилинади (юридик тилдан таржима қилганда - факторинг учун жазоламайдилар);
  • пул талабини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги хабарномаларни гаров реестрида рўйхатдан ўтказиш керак бўлади;
  • қарздорнинг розилигисиз пул мажбуриятининг валютасини ва тўлов мамлакатини ўзгартира олмайсиз;
  • экспорт шартномаси бўйича дебиторлик қарзини сотиб олиш шартномаси асосида:

– агар факторинг хизматларини кўрсатувчи кредит ташкилотлари резидент бўлса, улар ҳақидаги маълумотлар экспорт шартномаси бўйича валюта маблағларини олувчи сифатида ТСОЯЭАТ тизимига киритилади. Ва уларга активларни репатриация қилишни таъминлаш мажбурияти ўтади;

– агар молиявий агентлар норезидент бўлса, активларни репатриация қилишни таъминлаш мажбурияти экспортёрда қолади. Бунда дебиторлик қарзини сотиб олиш шартномаси асосида экспорт шартномалари бўйича пул маблағлари норезидент молиявий агентдан келиб тушганда, репатриация талаби бажарилган ҳисобланади;

– молиявий агентлар томонидан кўрсатилган хизматлар учун ушлаб қолинадиган пул талаби суммасининг 10 фоизи миқдоридаги мукофот (дисконт) дебиторлик қарзи сифатида кўриб чиқилмайди.

Агар молиявий агент норезидент-қарздорга нисбатан экспортчининг экспорт шартномасидан келиб чиқадиган чет эл валютасидаги пул талаблари ҳисобидан миллий валютада пул маблағларини тақдим этса, экспортчи учун солиқ имтиёзларининг амалдаги тартиби сақланиб қолади.

 

Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади


Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text202082_uzbekistonda_faktoring_hizmatlari_bozori_qanday_rivojlanadi