Январь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
СК-2025: йўловчи ташиш хизматларига ҚҚС солиғи жорий этилади
2024 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-1014-сон қонун йўловчи ташиш хизматлари бўйича ҚҚС имтиёзини бекор қилди. Бекор қилиш сабабларини buxgalter.uz илтимосига кўра Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мутахассислари тушунтириб беришди:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
2025 йил 1 июлдан қўшилган қиймат занжирининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида белгиланган йўловчи ташиш хизматлари бўйича ҚҚС имтиёзи бекор қилинади .
Имтиёз қуйидаги ташишларга қўлланилади:
- маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланадиган тарифлар бўйича шаҳар йўловчи транспорти ва умумий фойдаланишдаги йўловчи автотранспортида (такси, шу жумладан йўналишли таксидан ташқари);
- темир йўл транспортида шаҳар атрофи қатновида.
Йўловчи транспорти корхоналари томонидан ҚҚС имтиёзини қўллаш улар сотиб олаётган товарлар (транспорт воситалари, ЁММ, эҳтиёт қисмлар, қурилиш материаллари ва ҳ.к.) учун тўланган солиқни ҳисобга олиш имкониятини чеклайди. ҚҚСнинг ҳисобга олинмаган суммасини транспорт хизматлари қийматига киритиш хизматлар нархининг ошишига олиб келади.
Эътибор беринг
Барча солиқлар бўйича ҳисоб-китоб мисоллари билан янада кўпроқ долзарб тушунтиришларни Buxgalter Proда топасиз.