Ижаранинг энг кам ставкаларига нисбатан коэффициентни аниқлаш тартибида нималар ўзгаради

preview

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ижара тўловининг энг кам ставкаларига нисбатан оширувчи коэффициентларни нафақат туманлар ва зоналар бўйича, балки фаолият турлари ёки кўчмас мулк объектлари бўйича ҳам табақалаштиради (27.02.2025 й. ПҚ-78-сон).

Тафсилотлар ва солиқ маслаҳатчиси Иродахон АББОСХОНОВАнинг шарҳлари – buxgalter.uz шарҳида:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра оширувчи коэффициентлар (2 гача) объектлар фаолият турларини ҳисобга олмасдан туманлар ва зоналар бўйича белгиланган эди.

Энди эса маҳаллий ҳокимиятлар оширувчи коэффициентни аниқлашда объектнинг турини (офис, омбор, чордоқ ёки ертўла хоналари) ва у фойдаланилаётган фаолият турини ҳисобга оладилар.

«ICONSULTANT» МЧЖ солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА:

– «Илгари ўрнатилган тартибга кўра давлат мулки учун минимал ставкалар ижарага олинган майдонлардан фойдаланиш мақсадларига қараб табақалаштирилган эди. Хусусий мулк учун эса – объект турини ҳисобга олмаган ҳолда ягона коэффициентлар қўлланилар эди.

Бу парадоксал вазиятни келтириб чиқарар эди: давлат кўчмас мулки мақсадли фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда пастроқ ставкаларда ижарага берилар эди, хусусий кўчмас мулк эгалари эса объектнинг хусусиятидан (офис, очиқ майдонча, том ва ҳ.к.) қатъи назар ягона оширилган ставкаларга амал қилишлари керак эди.

ПҚ-78-сон қарорнинг қабул қилиниши – бу янада адолатли ва иқтисодий асосланган ижара муносабатларини ўрнатиш йўлидаги ижобий қадамдир. Қарорнинг тўлиқ матни ҳозирча Lex.uz сайтида эълон қилинмаган бўлса-да, Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши ўз қарорини қайта кўриб чиқиб, турли объектлар турлари учун табақалаштирилган коэффициентларни белгилайди деган асослар мавжуд. Шунингдек, ижаранинг минимал ставкаларида ҚҚС масаласини тартибга солиш бўйича умид сақланиб қолмоқда. Вазиятнинг ривожланишини ва қарорнинг тўлиқ матни эълон қилинишини кузатиб борамиз».

 

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text206645_ijaraning_eng_kam_stavkalariga_nisbatan_koefficientni_aniqlash_tartibida_nimalar_uzgaradi