Ходимлар ва иш берувчиларни ноқонуний меҳнат муносабатлари учун қандай жазолашади

preview

19 мартгача ҚҲТБТда ходимлар билан меҳнат шартномаларини расмийлаштирмаганлик учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи МЖТКга ўзгартиришлар муҳокама қилинмоқда.

Қонун лойиҳаси давлат тилида тайёрланган. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва ижтимоий кафолатларини бузишга олиб келадиган ноқонуний бандлик кўламини қисқартириш учун МЖТКни қуйидаги мазмундаги 49-5-модда билан тўлдириш таклиф этилган:

  • «49-5-модда. Фуқароларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномаси тузмасдан ишга жалб қилиш.

Фуқаролар билан қонунда белгиланган тартибда меҳнат шартномаси тузмаслик ёки уларни меҳнат шартномаси тузмасдан ишга жалб этиш –

фуқароларга БҲМнинг 10 баравари, мансабдор шахсларга – БҲМнинг 30 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида мансабдор шахс томонидан такрор содир этилган бўлса, БҲМнинг 200 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади».

Эслатиб ўтамиз

2025 йил 1 мартдан бошлаб Меҳнат инспекцияси иш берувчиларнинг камерал текширувларини ўтказмоқда 04.10.2024 й. ПҚ-347-сон 12-б. «б» к.б..

Инспекторлар меҳнатни муҳофаза қилиш, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш, аҳоли бандлиги тўғрисидаги ва бошқа талабларнинг бажарилишини текширишади. Аниқланган қоидабузарликлар учун жарималар солинади.

Инспекция шунингдек Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қурилаётган, таъмирланаётган ёки реконструкция қилинаётган объектлардаги ишчилар сонининг мувофиқлигини текширади.

 

 

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text207021_hodimlar_va_ish_beruvchilarni_noqonuniy_mehnat_munosabatlari_uchun_qanday_jazolashadi