Импорт қилинган ускунани ўрнатиш даврида амортизация ҳисобланадими

preview

«Биз кийим-кечак ишлаб чиқариш учун хорижий ускуна олиб келдик. Ўрнатиш ва созлаш ишлари 2 ой давом этди, бу вақт мобайнида ушбу ускунада ишлаб чиқариш бошланмади. Ўрнатиш даври учун амортизация ҳисобланадими ёки уни фойдаланишга топширилган вақтдан бошлаб ҳисоблаш керакми?»

Buxgalter.uz илтимосига кўра саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

Экспертнинг зарур тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Асосий воситалар бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш объект асосий воситалар таркибига қабул қилиниб, фойдаланишга топширилган санадан бошланади. Ва у ушбу объектнинг амортизация қилинадиган қиймати тўлиқ қопланмагунча ёки у балансдан ҳисобдан чиқарилмагунча давом эттирилади 5-сон БҲМС 33-б..

Амортизация – асосий воситаларнинг амортизация қилинадиган қийматини уларнинг фойдали хизмат муддати давомида тизимли тарзда тақсимлаш.

Фойдали хизмат муддати – актив ташкилот томонидан фойдаланиладиган давр, ёки – ташкилот активдан фойдаланишдан олишни кутаётган маҳсулот (иш ва хизматлар) миқдори.

Шундай қилиб, кўриб чиқилаётган ҳолатда амортизацияни ҳисоблаш ускунани фойдаланишга топшириш пайтидан бошланади. Ўрнатиш даврида амортизация ҳисобланмайди.

 

Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади



Асосий воситалар Асосий воситалар Асосий воситалар /uz/publish/doc/text207128_import_qilingan_uskunani_urnatish_davrida_amortizaciya_hisoblanadimi