Марказий банк асосий ставкани 14 фоизгача оширди

preview

20 март куни Марказий банк асосий ставкани 0,5 фоиз пунктга – йиллик 14 фоизгача оширди. Аввалроқ бу кўрсаткич 2024 йил 25 июлдан бери йиллик 13,5 фоизни ташкил этганди.

Buxgalter.uz ставка миқдори нималарга таъсир қилиши ва қайси ҳисоб-китобларда қўлланилиши ҳақида эслатади:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Марказий банк асосий ставкаси фоизсиз қарзлар (қайтариш шарти билан берилган молиявий ёрдам) ва фоизли қарз маблағлари бўйича солиқ солиш мақсадида даромадларни ҳисоблашда қўлланилади, агар шартнома бўйича фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасидан паст бўлса.

Амалий мисолларда буни Buxgalter Pro тавсиясида кўриш мумкин – Қарз олувчида даромад ва харажатлар қандай ҳисобга олинади ва солиққа тортилади > > >

Марказий банк бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги мажлиси 2025 йил 24 апрель кунига белгиланган.

Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади


Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text207163_markaziy_bank_asosiy_stavkani_14_foizgacha_oshirdi