10 августдан бошлаб озиқ-овқат маҳсулотларига қандай ўлчов бирлиги қўлланилади

preview

10 августдан бошлаб шакар, шакар-рафинад, гуруч, макарон маҳсулотлари ва тортилган чой учун илгари бириктирилган «дона» ўлчов бирлиги нофаол ҳолатга ўтказилади.

Тафсилотлар - buxgalter.uz сайтида:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Telegram каналимизга обуна бўлинг.

 

ЭҲФ, касса чеклари ва божхона юк декларациялари таҳлили натижаларига кўра, регулятор «дона» ўлчов бирлиги баққоллик маҳсулотлари гуруҳига (шакар, шакар-рафинад, гуруч, макарон маҳсулотлари, угра, тортилган чой) нисбатан кам қўлланилишини аниқлади. Аксарият ҳолларда тадбиркорлар сотишда «килограмм» ўлчов бирлигидан фойдаланадилар. Шу сабабли 10 августдан бошлаб «дона» ўлчов бирлиги санаб ўтилган маҳсулотлар учун нофаол ҳолатга ўтказилади.

tasnif.soliq.uz порталида аниқлик киритилишича, кўрсатилган товарларни доналаб (қадоқлаб) сотиш зарур бўлганда «килограмм» ўлчов бирлигидан фойдаланишга йўл қўйилади, бироқ аввал ушбу товар учун истеъмол қадоғини шакллантириш лозим.

МХИКга бириктирилган ўлчов бирликлари орасида мос келадиган ўлчов бирлиги бўлмаса, қайси ўлчов бирлигини қўллаш ва нима қилиш кераклиги, товар қадоғини қандай яратиш, товарлар тўпламини қандай расмийлаштириш, товар тўплами ёки қадоғини қандай тарқатиб юбориш - тавсияда батафсил тушунтирилган > > >

ЭҲФ ва чеклар, шартномалар, ишончномалар, товар-транспорт юкхатлари ва бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар) далолатномаларидаги ўлчов бирликлари бўйича хатоларни қандай тузатиш мумкинлигини – бу ерда ўқинг > > >

 

Манбага қаранг. Саволларингиз бўлса, 1198 рақами орқали техник ёрдам хизматига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

 

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text209405_10_avgustdan_boshlab_oziq-ovqat_mahsulotlariariga_qanday_ulchov_birligi_qullaniladi