Компаниялар учун МҲХСда бухгалтерия ва солиқ ҳисоби ўртасидаги тафовутлар тўғрисида янги шакл жорий этилди

preview

Солиқ қўмитаси томонидан МҲХСни қўллайдиган юридик шахслар учун янги солиқ ҳисоботи шакли тасдиқланди (04.02.2026 й. АВ рўйхат рақами 3221-9-сон).

Унинг шакли ва тақдим этиш муддатлари тўғрисида buxgalter.uz сайтида батафсил ўқинг:

Бизда барча янги постларни кўриш мумкин бўлган Телеграм- каналимиз бор.

 

МҲХСга ўтган компанияларнинг солиқларни ҳисоблаш учун зарур бўлган кўрсаткичлар бўйича солиқ ҳисоботи шакллари ҳисоб-китоблар, тушунтиришлар ва изоҳларда солиқ ва бухгалтерия ҳисоби ўртасидаги фарқларни очиб бериш тўғрисидаги маълумотлар билан тўлдирилди.

МҲХС бўйича бухгалтерия ҳисобида ва солиқ ҳисобида тан олинадиган, бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солинадиган фойда ўртасидаги тафовутларни белгилайдиган даромадлар ва харажатлардаги фарқларни янги шаклда акс эттириш керак бўлади.

Тафовутлар мазмуни 

Сатр коди 

Юзага келган тафовутлар  

Изоҳ

МҲХС асосида бухгалтерия ҳисоби бўйича қиймат

Солиқ ҳисоби бўйича қиймат

Тафовут (3–4) 

 

010

       
 

020

       
 

030

       
 

040

       
 

050

       
 

 

 

 

 

 

Янги шаклни қачон тақдим этиш керак

Маълумотлар шакли, МҲХС бўйича солиқ ҳисоботининг қолган 6 та шакли каби, солиқ тўловчилар томонидан йилига бир марта тақдим этилади.

2025 йил якунига кўра, топширишнинг сўнгги куни – 2026 йил 1 май.

МҲХСни қўллайдиган юридик шахслар учун солиқ ҳисоботи шакллари молиявий ҳисобот асосида шакллантирилади, лекин фақат солиқ назорати учун мўлжалланган. Уларнинг тақдим этилиши ташкилотни қонунчилик талабларига мувофиқ МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни топширишдан озод этмайди.

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text213450_kompaniyalar_uchun_mhhsda_buhgalteriya_va_soliq_hisobi_urtasidagi_tafovutlar_tugrisida_yangi_shakl_joriy_etildi