Ўзбекистонда ПФ-78-сон Фармон бўйича тўловга қобилиятсизлик ҳолатида солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб тўлаш масаласи қандай ҳал этилади

preview

2026 йил 1 сентябрдан тўловга қобилиятсизлик ҳолатида солиқларни кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини нафақат солиқ органлари, балки халқ депутатлари Кенгашлари ҳам беради.

Тафсилотлар buxgalter.uz шарҳида:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

Эътибор беринг

Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.

 

6 май куни Президент тўловга қобилиятсизлик институтини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўпламини ўз ичига олган иккита ҳужжатни – ПФ-78-сон Фармон ва ПҚ-172-сон Қарорни имзолади. Энг муҳимлари ҳақида қисқача маълумот берамиз:

  • Адлия вазирлиги ҳузурида Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги, шунингдек, Суд бошқарувчилари уюшмаси негизида Ўзбекистон суд бошқарувчилари палатаси ташкил этилмоқда.
  • 2027 йил 1 июлга қадар барча суд бошқарувчилари махсус ўқув дастурлари асосида малака ошириш курсларида қайта тайёрланади. Уларнинг тоифаларига қўйиладиган талаблар қайта кўриб чиқилмоқда. Шу билан бирга, ушбу фаолият соҳасига юқори малакали ҳуқуқшунослар, шу жумладан адвокатлар, шунингдек, иқтисодиёт, менежмент ва бухгалтерия соҳасидаги мутахассисларни жалб этиш механизмлари яратилмоқда.
  • 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб:

судгача санация қилиш даврида банклар (кредиторлар) қарздор билан тузилган келишувга асосан кредитлар бўйича фоизларни ҳисоблаш ва (ёки) тўлашни тўхтатиб туриши мумкин кейинчалик кредитни санация режасига мувофиқ таркибий ўзгартириш шарти билан;

суд санацияси даврида кредиторлар йиғилишининг розилиги билан суд ажрими асосида қарздорнинг кредитлари бўйича фоизлар ҳисоблаш ва (ёки) тўлаш тўхтатиб турилиши, кейинчалик улар санация режасига мувофиқ таркибий ўзгартирилиши ёки кредитни таркибий ўзгартириш бўйича бошқа чоралар кўрилиши мумкин;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, мол-мулк солиғи, ер солиғи ва айланмадан олинадиган солиқни, шу жумладан қўшимча ҳисобланган солиқлар ва улар бўйича молиявий санкцияларни солиқ текшируви асосида тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини халқ депутатлари Кенгашлари беради, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

гаров мулки, банк кафолати ёки суғурта полиси тақдим этилганда солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини  солиқ тўловчининг молиявий аҳволидан ва алоҳида ҳолатлар мавжудлигидан қатъи назар – солиқ органлари тақдим этади;  

– солиқ тўловчи солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш учун аризаларни солиқ органларига Солиқ органларининг электрон давлат хизматлари портали орқали тақдим этади. Уларни кўриб чиқиш муддати 30 кундан 20 кунга қисқартирилади.

  • Кредиторларнинг чет эл валютасида ифодаланган талаблари миллий валютадаги кредиторлар талаблари реестрига тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қўлланиладиган ҳар бир тартиб-таомил жорий этилган санадаги МБ курси бўйича киритилади (шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, қўшимча шарт билан).
  • 2026 йил 1 декабрдан бошлаб тўловга қобилиятсизлик жараёнларини онлайн мониторинг қилиш имконини берувчи Ягона электрон платформа ишга туширилиши керак. У «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ эълон қилиниши шарт бўлган маълумотларни эълон қилишнинг расмий манбаи бўлади.

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text215041_uzbekistonda_pf-78-son_farmon_buyicha_tulovga_qobiliyatsizlik_holatida_soliqlarni_tulashni_kechiktirish_eki_bulib_tulash_masalasi_qanday_hal_etiladi