Ўзбекистон корхоналари учун экологик экспертиза қанчага тушади

preview

Вазирлар Маҳкамасининг 11.05.2026 йилдаги 234-сон қарори билан турли соҳа корхоналари учун мажбурий экологик экспертиза хизматларининг давомийлиги ва нархи белгиланди.

Ҳужжат 14 августдан кучга киради. Тафсилотлар buxgalter.uz шарҳида:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

Эътибор беринг

Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.

 

Атроф-муҳитга таъсир кўрсатадиган ва мажбурий давлат экологик экспертизасидан ўтказилиши лозим бўлган фаолият турлари ва объектлар рўйхати ВМҚнинг 1-иловасида келтирилган.

Экспертизанинг давомийлиги иш кунларида, қиймати эса БҲМда белгиланади.

Фаолият турлари ва объектлар атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш тоифалари бўйича тақсимланган. Бунда рўйхатга киритилмаган фаолият турлари ҳам давлат экологик экспертизасидан ўтказилади. Бундай ҳолда, ушбу фаолият тури тегишли бўлган тоифани эксперт кенгаши тақдим этилган материаллар асосида ёки жойнинг ўзида ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра аниқлайди.

Агар давлат экологик экспертизаси учун битта буюртмачи томонидан тақдим этилган материаллар мураккаб бўлиб, атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи ва битта саноат майдончасида жойлашган турли тоифадаги бир нечта объектдан иборат бўлса, уларнинг атроф-муҳитга таъсири энг юқори тоифа бўйича аниқланади. Ва атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг энг юқори тоифаси учун белгиланган миқдорда тегишли тўлов ундирилади.

Ифлослантирувчи моддаларни атмосферага чиқариш, ифлослантирувчи моддаларни оқова сувлар билан бирга оқизишнинг экологик стандартлари, шунингдек чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши ва утилизация қилиниши стандартлари таъсир кўрсатишнинг ҳар бир тури учун алоҳида давлат экологик экспертизасидан ўтказилиши лозим.

Агар атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи объектлар географик жиҳатдан бир-биридан узоқ бўлган саноат майдонларида жойлашган бўлса, давлат экологик экспертизаси материаллари ҳар бир саноат майдони учун алоҳида ишлаб чиқилади ва давлат экологик экспертизасига тақдим этилади.

 

Рўйхатда жами 221 та позиция мавжуд. Улар уч тоифага бўлинган:

1. I тоифа (юқори хавфли) (25 иш куни, БҲМнинг 25 баравари). 

2. Атроф-муҳитга таъсири бўйича II тоифали (ўртача хавфли) фаолият турлари ва объектлар (25 иш куни, БҲМнинг 15 баравари).

3. Атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг III тоифасидаги (хавфлилик даражаси паст) фаолият турлари ва объектлари учун экспертизанинг ўша 15 иш куни назарда тутилган бўлиб, унинг қиймати фаолият тури ёки объект турига қараб БҲМнинг 7,5 бараваридан 3,9 бараваригача ўзгариб туради.

Ҳар бир фаолият тури бўйича тўлиқ рўйхатни PDF форматида қуйидаги ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин > > >

Ушбу тўлов фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташланади, чунки уни тўлаш  қонун ҳужжатлари қоидаларидан келиб чиқади .

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text215106_uzbekiston_korhonalari_uchun_ekologik_ekspertiza_qanchaga_tushadi