Ресурс солиқларини қурилиш таннархига киритиш мумкинми?

preview

Ташкилот турар жой мажмуасини қуради, бунда мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлайди. Бино 2-3 йилдан бери қурилмоқда, амалда озмунча солиқ тўланмаяпти. Мол-мулк солиғи ва ер солиғи кўринишидаги харажатларни қурилаётган бинонинг таннархига киритиш мумкинми?

Buxgalter Pro фойдаланувчисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАEВА жавоб берди:

Материал «Жавоб берамиз!» пуллик базасидан олинган бўлиб, уни истисно тариқасида эълон қилмоқдамиз. Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавобларнинг бутун базасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Proга обуна бўлинг.

Эътибор беринг

Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.

 

– Қурилиш ташкилоти учун қурилган уй-жой ёки квартиралар тайёр маҳсулот ҳисобланади. Тайёр маҳсулот таннархи Маҳсулотни (ишлар, хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби тўғрисидаги низомга ҳамда 4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар»га мувофиқ шакллантирилади.

Ер солиғи ва мол-мулк солиғи тайёр маҳсулот таннархига киритилмайди, улар бошқа операцион харажатларга киритилади 05.02.1999 йилдаги 54-сон ВМҚга 2.3.14-иловадаги 9430-счётга киритилади.

Ташкилотлар ўз тайёр маҳсулотларининг нархини калькуляция асосида белгилайдилар. Калькуляцияда барча харажатлар (таннарх, давр харажатлари ва бошқалар) ҳисобга олинади, шунингдек, фойда нормаси қўйилади. Мол-мулк солиғи ва ер солиғини тайёр маҳсулот нархини шакллантиришда, кўриб чиқилаётган ҳолатда эса турар-жой бинолари ёки квартиралар нархини шакллантиришда ҳисобга олиш лозим.

 

 

Қурилиш Қурилиш Қурилиш /uz/publish/doc/text215234_resurs_soliqlarini_qurilish_tannarhiga_kiritish_mumkinmi