Норезидентлардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китобида нималар ўзгарди

preview

Норезидентлардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китоби шаклида (код 137) ўзгариш: энди икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш тартиби  тўғрисидаги Битим асосида ноль даражали ставкани қўллаш учун фақат битта резидентлик сертификати етарли эмас.

Buxgalter.uz илтимосига кўра, аудитор, «Arkad Audit» аутсорсинг компанияси раҳбари Наталья ТУРАЛИНОВА изоҳ беради:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

Эътибор беринг

Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.

 

– Энди Норезидентлардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китоби шаклига роялти олувчи ушбу даромаднинг ҳақиқий бенефициари эканлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилиниши шарт. Агар бундай ҳужжат бўлмаса, иккиёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисидаги Битим асосида ноль даражали ставкани қўллаш мумкин эмас. Норезидентга тўловларни ЎзР Солиқ кодексининг 20 фоизлик ставкаси бўйича солиққа тортиш лозим.

Эслатиб ўтамиз, норезидентнинг пассив даромадлари – дивидендлар, фоизлар ва роялти Ўзбекистонда ҳар доим тўлов манбаидасолиққа тортилади. Ҳатто норезидентда сертификат мавжуд бўлса ва роялти ставкаси 0 фоиз бўлган икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисидаги қоидалар қўлланилса ҳам. Масалан, РФ, Нидерландия билан. Аммо Ўзбекистоннинг локал солиқ қонунчилиги ва икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисидаги Битимнинг  пассив даромадларга солиқ солиш қисмида фақат ҳақиқий даромад олувчига нисбатан қўлланилиши шартлиги мажбурий ҳисобланади.

 

Имтиёз амал қиладиган мисол

Сиз «Антивирус» дастурий таъминотидан фойдаланиш учун мутлақ бўлмаган ҳуқуқни тўғридан-тўғри россиялик ҳуқуқ эгаси –«Касперский лабораторияси»га тўлайсиз. Сизда Россия Федерацияси резидентлиги сертификати ва дастурий таъминотга эгалик ҳуқуқи тўғрисидаги ҳужжат мавжуд.

Натижа – икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш тартиби  (0 фоизлик ставка) қўлланилади. Яъни тўлов манбаида солиқ ушлаб қолинмасдан амалга оширилади.

 

Имтиёз йўқолишига мисол

Сиз «Касперский лабораторияси»нинг «Антивирус» дастурий таъминоти учун пул тўлайсиз, лекин қандайдир расмий дистрибьюторга (РФ ёки БААда) тўлайсиз, у дастурий маҳсулотнинг ўзига эгалик қилиш ҳуқуқи тўғрисида гувоҳномага эга эмас (у фақат лицензияни қайта сотади).

Натижа – икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш тартибини  қўллаб бўлмайди. Тўлов манбаида ЎзР Солиқ кодексида белгиланган ставка бўйича солиқни ушлаб қолиш лозим – 20 фоиз.

Бундан ташқари, бу операция валюта назорати тизимида акс эттирилиши лозим. Норезидентга тўлов ёпиладиган далолатнома маълумотлари Норезидентларнинг фойда солиғи ҳисоб-китобида акс эттирилади.

 

 

Фойда солиғи Ўзбекистонда: ҳисоб-китоб, солиқ ставкалари фойда солиғи, юридик шахслар солиғи, ҳисоб-китоб, солиқ ҳисоботи, ставка, имтиёзлар Фойда солиғи: қандай ҳисобланади, кимлар тўлайди, ставкаси қанча ва қандай муддатларда ҳисобот тақдим этилади. Солиқдан озод этиш ҳолатлари, кам учрайдиган хатолар, ҳисоб-китоб усуллари ва амалий мисоллар бўйича барча жавоблар Buxgalter.uz сайтида! /uz/publish/doc/text216171_norezidentlardan_olinadigan_foyda_soligi_hisob-kitobida_nimalar_uzgardi