Капитал бозорини ривожлантириш Агентлиги ҳамда “Тошкент” РФБ акциядорлик жамиятларига қўшимча акциялар чиқариш ҳамда уларни олиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхатини ёпиш санасини белгилаш тўғрисидаги қарорлар бўйича ахборотни тўғри ошкор этишни тавсия қилади. Акс ҳолда акциядорлар ҳуқуқлари чекланади. ...
ҚҚС, айланмадан олинадиган солиқ, ЖШДС, фойда солиғи, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ва дивиденд солиғи бўйича яқин кунларда топширилиши лозим бўлган ҳисоботларни энди 2020 йилнинг 22 июлига қадар топшириш мумкин. Бу ДСҚнинг my.soliq.uz Электрон солиқ хизматлари порталида содир бўлган техник муаммолар вазиятида эълон қилинган хабаридан келиб чиқади. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди: ...
2 июль соат 9.00 га қадар рўйхатдан ўтинг ва «Norma» Профессионал ривожлантириш марказининг “Бошқарув ҳисоби” курси бўйича биринчи очиқ онлайн-машғулотда иштирок этинг. Сиз масофавий тизим ишини баҳолашингиз, ўқитувчи Марина ВАНИНА ва унинг ўқитиш услубияти билан танишишингиз мумкин бўлади. Ўқув курси учун бугун – 1 июлда тўлов амалга оширилган тақдирда – 290 минг сўм миқдорида чегирмага эга бўлиш мумкин. ...
1 июлдан бошлаб Тошкент шаҳридаги умумбелгиланган солиқларни тўловчиларга Шаҳар солиқ бошқармаси хизмат кўрсатади. 1 октябргача минтақалардаги тегишли функциялар вилоят солиқ бошқармалари зиммасига юклатилади. Буларнинг барчаси солиқларни тўлаш, ҳисоботларни топширишга оид мавжуд амалиётга ва солиқ органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишни талаб этувчи бошқа ишларга қандай таъсир кўрсатиши ҳақидаги buxgalter.uz саволларига Тошкент шаҳар ШСБ ҚҚС бўлими бошлиғи Зафар ВАҲОБОВ жавоб берди: ...
Сўнгги икки-уч йил ичида CAP/CIPA ва CIMA халқаро сертификатларига эга бўлган бошқарув ҳисоби мутахассисларига бўлган талаб ортиб бормоқда, бунинг объектив сабаби бозор ислоҳотларидир. Ушбу сертификатларни олиш учун имтиҳонларга мутахассисларни қандай қилиб тезкор равишда, кам харажат сарфлаб, юқори сифатли билим ва тажриба эгаси этиб тайёрлаш мумкин? «Norma» ПРМ 1 июлдан бошланадиган «Бошқарув ҳисоби» онлайн курсларига ёзилишни таклиф этади. Бу курс ҳақида ўқув материали муаллифи, катта тажрибага эга бўлган молиявий директор Наталия КАТКОВА сўзлаб беради: ...
ҚҚС ҳисоб-китоби шаклида – «ҳисоб-китоб тури» тугмасида «ҳисоб-китоб» ва «қайта ҳисоб-китоб» бўлимларидан фарқли равишда «КТ қайта ҳисоб-китоби» ва «экспресс қайта ҳисоб-китоб» позициялари мавжуд. Бухгалтерларнинг ҳаммаси ҳам буни нима эканлигини яхши билмайдилар. Buxgalter.uz ДСҚ ахборот хизматида тушунтириш олди: ...
15 июнь куни 15.30 дан 18.00 га қадар “Бухгалтерия ҳисоби амалиёти” курсининг биринчи – бепул! – онлайн-машғулоти ўтказилади. Ташкилотчилар – “Norma” Профессионал ривожланиш маркази ва “Менталист” ўқув маркази. Ўқитувчи Наталия ТУРАЛИНОВА билан масофавий тизим ишини баҳолаш ва ўқув услубияти билан танишиш учун унда иштирок этинг. ...
Buxgalter.uz ҚҚС ҳисоб-китоби шаклида (шакл коди - 10006_14) 4 ва 5-иловалардаги баъзи қаторлар энди автоматик тарзда тўлдирилиши ҳақида ёзган эди, бу хатоларни олидини олишга кўмак бериши керак. Давлат солиқ қўмитаси ниҳоят ушбу масалада тушунарсиз бўлган жиҳатни тушунтирди. ...
Риэлторлик ташкилотлари кўчмас мулк бозорида қолишлари учун декабрда риэлторлик фаолиятининг Ягона электрон мультилистинги тизимига (ЯЭМТ) уланишлари керак бўлади. У мамлакатимиз ҳудудида сотиладиган барча кўчмас мулк тўғрисида батафсил маълумотларни ўз ичига олади ва бозор нархининг шаффоф тарзда шаклланишига кўмаклашиши даркор. ҚҲТБТ порталига қўйилган ҳужжат лойиҳасида шу хусусда гап бормоқда. ...
ДСҚ молиявий ҳисобот кўрсаткичларининг ўлчов бирлигини ўзгартириши тўғрисидаги ахборот бухгалтерларда талай саволларни юзага келтирди. Улардан энг асосийлари – ким 2020 йилнинг I чораги учун ҳисоботларни қайта топшириши лозим ва бу амалиётда қандай ташкил этилади? Buxgalter.uz Давлат солиқ қўмитасида тушунтириш олди. ...
Умумбелгиланган солиқларни тўловчиларга вилоят солиқ бошқармалари (пойтахтда – ДСБ) хизмат кўрсатади. Тошкент шаҳри, Андижон ва Сурхондарё вилоятларида янги тартиб 1 июндан, республиканинг бошқа ҳудудларида – босқичма-босқич 1 октябрга қадар жорий этилади. Бу нима учун зарур ва солиқ тўловчилардан нима талаб этилади? Buxgalter.uz Давлат солиқ қўмитасида тушунтириш олди. ...
2019 йилдан аудиторлик хизматлари бозорини босқичма-босқич либераллаштириш бошланган. Аудиторлик ташкилотларининг устав капиталига нисбатан сунъий талаб ҳамда дунё бўйича ягона ҳисобланган хизматлар кўрсатиладиган объектлар бўйича таснифлаш бекор қилинган. Яна бир қадам қўйиш – бир аудиторлик ташкилотида мажбурий тартибда белгиланадиган сертификатланган мутахассислар сонини камайтириш ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларга аудиторлик хизматларини кўрсатишга рухсат бериш фурсати келди. ...
«Norma» Профессионал ривожланиш маркази 5 май куни DipIFR(rus) Сертификатланган дипломли бухгалтерлар халқаро ассоциацияси (АССА) имтиҳонига тайёрланиш бўйича курсни ишга туширди. Худди шу куни АССА мазкур имтиҳонга рўйхатдан ўтказишни бошлади. Қандай рўйхатдан ўтиш ҳақида «Норма» эксперти Дилором САИДОВАнинг босқичма-босқич йўриқномасида ўқинг. ...
ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 1 июндан бошлаб корхоналарнинг ўз ҳисобидан амалга оширадиган инфратузилма барпо этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш учун компенсация маблағларини тақсимлаш тартибини белгиловчи қарори лойиҳаси жойлаштирилган. ...