1 февралдан Ўзбекистонда ташувчилар, заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилар, қурилиш ташкилотлари ва оддий фуқаролар учун айрим қонунчилик янгиликлари (шу жумладан, янги талаблар) кучга киради.
Қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида батафсил – buxgalter.uz сайтининг анъанавий шарҳида: ...
2026 йилдан бошлаб чет эллик таъсисчига тўланадиган дивидендларга Ўзбекистон резидентларининг дивидендларига солинадиган солиққа ўхшаш солиқ солиш тартиби амал қилади. Яъни энди норезидентларнинг дивидендлари бўйича солиқни ҳисоблашда олинган дивидендлар бўйича тўланган солиқ ҳам ҳисобга олинади.
Янги тартиб buxgalter.uz илтимосига биноан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати департаменти бўлим бошлиғи Фазлиддин ЎКТАМОВ томонидан тушунтирилди: ...
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда шахсий маълумотларга ноқонуний ишлов берганлик учун ускуналарни мусодара қилиш ва катта миқдордаги маъмурий жарималарни назарда тутувчи ўзгартириш киритилди.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ...
«Ўзчармсаноат» уюшмаси корхоналари томонидан божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилган ҳолда ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кириладиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган импорт қилинадиган асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, хомашё, материаллар ва фурнитуралар рўйхати яна 3 йилга (2029 йил 1 январга қадар) узайтирилди ва янгиланди.
Шунингдек, тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ва республикада ишлаб чиқарилмайдиган хомашё ва материаллар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмларни Ўзбекистонга олиб киришда божхона божидан озод қилинадиган Рўйхат янги таҳрирда қабул қилинди.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ...
Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектлари учун янги лицензияланадиган фаолият турлари жорий этилмоқда. Булар қора ва рангли металл парчаларини харид қилиш, қайта ишлаш ҳамда сотиш, шунингдек, табиий газни улгуржи ва чакана равишда реализация қилишни ўз ичига олади.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ...
2026 йилдан бошлаб бир календарь ойида бир нечта солиқ турлари бўйича ҳисоботларни кечиктирганлик учун ҳуқуқбузарга нисбатан фақат битта маъмурий жарима қўлланилади.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ...
Солиқ ставкаларини индексация қилиш ва айрим имтиёзларни чиқариб ташлаш – сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ қисмида ЎРҚ-1108-сон Қонун бўйича СКга ўзгартиришлар унчалик кўп эмас. Улар ҳақида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Ашрафхон САЛОҲИДДИНОВ сўзлаб берди: ...
26 декабрь куни Президентнинг «2026-йилги Давлат бюджети ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-388-сон қарори қабул қилинди. Ҳужжат ЖШДСнинг қанча қисми ижтимоий суғуртага йўналтирилишини белгилаб берди, йирик солиқ тўловчилар рўйхатини тасдиқлади, IT-компаниялар томонидан имтиёзларни қўллаш шартларига тузатиш киритди.
Ушбу ва бошқа ўзгаришлар тафсилотлари – buxgalter.uz шарҳида. ...
2026 йил 1 январдан бошлаб товарларни халқаро ташишни ташкил этишда транспорт экспедицияси шартномалари асосида кўрсатиладиган транспорт-экспедиторлик хизматларига ноль даражали ставка бўйича ҚҚС солинади.
Бу 25.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1104-сон Қонунда назарда тутилган. Батафсил – buxgalter.uz шарҳида: ...