Октябрь ойи давомида солиқ тўловчилар хизматларни қайта тақдим этиш, жумладан ташиш бўйича хизматлар импорти учун одатдаги алгоритм бўйича ЭҲФни жўната олишмади. 9 ноябрда - октябрь учун ЭҲФ тақдим этишнинг сўнгги кунида, ДСҚ бундай имкониятни берди. Функционал хизматларнинг қатъий чекланган рўйхати учун ишлайди. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: ...
Янгиликлар МХИК ва ҚҚС билан ишлашни соддалаштириш, хатоларни энг паст даражага туширишга қаратилган. Бироқ тест варианти барча операторлар уни жорий қилишни бошлагунга қадар маромига етказиб қайта ишлашни талаб қилади. ...
2021 йил 1 декабрдан бошлаб ДСҚ етказиб берувчида ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришда маҳсулот мавжудлигини МХИК коди бўйича аниқлаши мумкин. Агар тизим етказиб берувчида ЭҲФни расмийлаштириш пайтида товар мавжуд эмас деб ҳисобласа, у ҳисобварақ-фактурани расмийлаштира олмайди (22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚнинг 6-б “г” кичик б.). Бунда нафақат фирибгарлик туфайли, балки хато натижасида ҳам “блокировкага” тушиш мумкин. ...
Онлайн-НКТ чекларида ва ҳисобварақ-фактураларда рақамли маркировкалаш кодини кўрсатиш учун устунлар мавжуд. Buxgalter.uz рақамли маркировкалаш бўйича оператор “CRPT TURON” МЧЖ ва ДСҚ ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМ мутахассислари билан биргаликда уларни тўлдириш бўйича тавсияларни тайёрлади. ...
Ҳисобварақ-фактураларда рақамли маркировкалаш кодларини акс эттириш амалиёти яқин вақтда мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарлар билан савдо қилишда иштирок этувчи барчага татбиқ этилади. Уларни ЭҲФда қандай қилиб тўғри акс эттиришни, buxgalter.uz илтимосига биноан рақамли маркировкалаш оператори “CRPT TURON” МЧЖ менежери Фазлиддин САЙДУЛЛАЕВ тушунтирди: ...
Маҳсулотларни идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш ва уларнинг айланмасини кузатиб бориш
Қоидаларига қўшимча киритилди, унга асосан ҳар бир реализация қилинган (сотилган) маҳсулот бирлиги учун маркировкалаш кодлари тўғрисидаги маълумотларни сақловчи фискал ҳужжат (онлайн-НКТ) ва (ёки) электрон ҳисобварақ-фактурани расмийлаштирмаган ҳолда маҳсулотни рақамли маркировка билан реализация қилиш (сотиш) ҳуқуқбузарлик ҳисобланади ва қонунга мувофиқ жазолашга сабаб бўлади. ...
ЭҲФни қўллаш қоидаларини белгиловчи низомлар янги нормалар билан тўлдирилди. Энди сиз учун солиқ текшируви жараёнида ЭҲФни қабул қилиб олиш ва жўнатиш вақтинчалик тўхтатиб қўйилиши мумкин. Амалда содир этилмаган хўжалик операциялари бўйича ҳисобварақ-фактуралар эса товарлар юклаб жўнатилганлиги ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар деб тан олинмайди. Янгиликлар моҳиятини buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА тушунтириб берди: ...
Электрон ҳисобварақ-фактураларда акс эттирилган имтиёзлар нафақат ҳужжатни шакллантиришда, балки кейинчалик у билан ишлашда ҳам кўриниши керак. Buxgalter.uz илтимосига биноан ушбу позицияни солиқ маслаҳатчиси Гульнора ЭРГАШЕВА асослаб берди. ...
ДСҚ август ойи учун бир томонлама ва тузатилган ЭҲФларни тақдим этиш муддатларини кўчирди. Шунингдек, ДСҚ солиқ тўловчиларни мос келадиган МХИК кодларини излашда ёки янги МХИК кодларини яратишда солиқ идораси мутахассисларининг ёрдамидан фойдаланишга чақирди. ...
Агар ахборот тизимларида товарларингиз учун сиз учун одатий бўлган МХИКни топа олмасангиз, нима қилиш керак? Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни ДСҚ ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМда тушунтиришди: ...
1 июлдан бошлаб мавжуд 8-белгили МХИК ўрнига 17-белгили МХИК жорий қилинмоқда. Нафақат кодлар, балки идентификация кодларини излаш, уларни шахсий кабинетда сақлаш ва ҳужжатларни расмийлаштиришда фойдаланиш учун мўлжалланган tasnif.soliq.uz веб-сайти ҳам янгиланди.
Қандай қилиб бухгалтер ўтиш даври мураккабликларини енгиб ўтиши мумкин? Бу ҳақда buxgalter.uz илтимосига биноан “Янги технологиялар” ИАМ товарлар ва хизматлар таснифини шакллантириш бўлими бошлиғи Шерзод ТЕШЕБОЕВ гапириб берди: ...
Электрон ҳисобварақ-фактураларни ва бошқа бухгалтерия ҳужжатларини расмийлаштиришда МХИК қайси кодлари қўлланилади? 28.04.2021 йилдаги 249-сон ВМҚ қабул қилинганидан кейин солиқ тўловчилар мушкул аҳволда қолдилар, Давлат солиқ қўмитасининг тушунтиришлари зарур бўляпти. Buxgalter.uz юзага келган вазият бўйича далилларни тўплади. ...
ДСҚ 28.04.2021 йилдаги 249-сон ВМҚга ҳавола қилиб, ягона электрон миллий каталогига мувофиқ товарларнинг (хизматларнинг) идентификация кодлари ва уларнинг штрих кодларини ҳисобварақ-фактураларида акс эттириш зарурлиги ҳақида эслатиб ўтди. Buxgalter.uz агар код кўрсатилмаса ёки хато ёзилса нима бўлиши мумкинлигини аниқлаштирди. ...
Харидор тўловни корпоратив пластик картадан тўлаганда унинг талабига кўра ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилган. Натижада ҚҚС ҳисоб-китобида чек бўйича сумма икки марта акс этган. Манфий ҳисобварақ-фактурани тизим қабул қилмайди.
Вuxgalter.uz илтимосига биноан Давлат солиқ қўмитасида бундай хатони қандай тузатиш кераклигини тушунтириб беришди. ...
2021 йил 29 апрель соат 00:01 дан 30 апрель соат 23:59 гача ДСҚ солиқ тўловчиларга охирги 12 ой давомида у ёки бу сабабга кўра ўз вақтида расмийлаштирилмаган электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш имкониятини берди. Buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ мутахассислари солиқ тўловчиларнинг саволларига жавоб беришди: ...