«СК 337-моддаси 11-қисмида айтилишича, ушбу модданинг 1-қисми 12-бандида белгиланган солиқ ставкасини, 2022 йил 1 сентябрдан кейин жорий солиқ даврида жами даромади биринчи марта 10 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар – жорий ва кейинги солиқ даврларида 50 фоизга камайтириш ҳуқуқига эга, агар пасайтирилган солиқ ставкаси қўлланиладиган солиқ даврларида солиқ тўловчининг жами даромади 100 млрд сўмдан ошмаса. Бу ерда қайси давр назарда тутилган – фақат 2022 йилми ёки кейинги даврларда ошиб кетса ҳам бу имтиёздан фойдаланиш мумкинми? Агар жами даромад 2026 йилда биринчи марта 10 млрд сўмдан ошса, имтиёзни қўллаш мумкинми?»
Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ...
«Хорижий етказиб берувчидан маҳсулот (қурилиш материаллари) сотиб оламиз. У Ўзбекистонда ўз товарларини сотиш ва реклама қилиш бўйича тренинглар ўтказмоқчи. Бунинг учун – бизнинг маркетинг хизматларимизни кўрсатиш бўйича шартнома тузишни ва тренинглар ўтказиш бўйича хизматларимиз учун ҳақ тўлашни таклиф қилди. Буни қандай бухгалтерия ўтказмалари билан расмийлаштириш керак? Қандай солиқ оқибатлари юзага келади?»
Саволга «Норма»нинг эксперти, «Жавоб берамиз!» хизматининг мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ...
«Корхона Хитойдан қайта сотиш учун эҳтиёт қисмлар харид қилди. Божхонадан ўтказишда айрим позициялар бўйича ҚҚС ҳисобланган ва ушланган божхона қиймати кейинги сотув қийматидан ошиб кетди. Бундай вазиятда ҚҚС ва фойда солиғи бўйича қандай солиқ оқибатлари юзага келади?»
Саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» сервиси мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ...
«Суғурта компанияси суғурта, биргаликда суғурта қилиш ва қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича хизматлар кўрсатади. Ушбу айланма СКнинг 245-м. 1-қ. 1-б. 2-хатбошисига мувофиқ ҚҚСдан озод қилинган. Компания хорижий контрагент билан қайта суғурталаш бўйича шартнома тузган, унинг хизматлари учун чет эл валютасида тўлов амалга оширади. Суғурта компанияси контрагентга тўловлардан ҚҚСни ушлаб қолиши ва бюджетга тўлаши керакми?»
Саволга «Норма»нинг эксперти, «Жавоб берамиз!» хизматининг мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ...
«Ангрен» МИЗ иштирокчиси бўлган корхона асосий фаолият тури - қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича Солиқ кодексининг СК 473-моддасига асосан солиқлар бўйича имтиёзларга эга. Корхонанинг депозитлардан бошқа даромадлари ҳам мавжуд. Имтиёз бошқа даромадларга нисбатан қўлланилиши мумкинми?»
Саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАEВА жавоб берди: ...
«Корхонада 2018 йилдан 2022 йилгача бўлган давр учун солиқ аудити ўтказилди. Аниқланган барча камчиликлар бартараф этилди, жарималар тўланди. 2024 йилда текширувчиларнинг ўзини юқори турувчи солиқ органи текширди ва бизнинг корхонамизга онлайн-НКМ чеки берилмагани учун жарима қўлланилмаганини аниқлади. Энди бизга 2,5 млн сўм жарима тўлаш талаби қўйилди.
Солиқ органи солиқ аудити натижалари бўйича текширув далолатномасида бу ҳақда эътироз бўлмаган бўлса, маълум вақт ўтгандан сўнг талаб қўйиш ҳуқуқига эгами?»
Саволга «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ...
«Ташкилот қурилиш материаллари билан савдо қилади ва шундай маҳсулотларни ишлаб чиқариш заводини қуряпти (икки турдаги фаолият). У эркин иқтисодий зонага киради ва юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича имтиёзга эга. Икки турдаги фаолиятнинг умумий натижаси ҳозирча зарар кўрсатмоқда. Фойда солиғини ҳисоблашда ўтган йиллар зарарини неча йил давомида кўчириш мумкин?»
Саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизматининг мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди: ...
«Ходим 5 кун давомида хорижда хизмат сафарида бўлди. Сафар давомида касал бўлиб, даволанишга 500 АҚШ доллари сарфлади. Раҳбар бу харажатларни қоплашга қарор қилди. Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?»
Саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Ольга БУСАРОВА жавоб берди: ...
«Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва фойда солиғини ҳисоблаш мақсадида хизмат сафари харажатларининг қайси меъёрларини ҳисобга олиш керак?»
Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг бухгалтерия ҳисоби ва аудит методологияси бўлими мутахассислари томонидан тушунтириш берилди. ...
«Корхона - ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси. Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ва уларни тўлдириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 59-1-бандига мувофиқ курс фарқлари бўйича бир томонлама ЭҲФ расмийлаштириш керакми?»
Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ...
«Корхона Испания резиденти (расмий дистрибьютор) бўлган хорижий компания билан Ўзбекистон ҳудудида дастурий таъминотдан фойдаланиш ҳуқуқини оддий (мутлақ бўлмаган) лицензия шартларида тақдим этиш бўйича лицензия шартномасини тузмоқчи. Дастурга эгалик ҳуқуқи Қозоғистон юридик шахсига тегишли. Испания компанияси ўз давлатининг резидентлик сертификатини тақдим этди. Ушбу вазиятда норезидент даромадларидан солиқ бўйича қандай оқибатлар юзага келади?»
Саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ...
«II гуруҳ ногиронининг мулкида квартира ва дала ҳовли бор. У квартира (60 кв.м) учун мол-мулк солиғини тўлашда имтиёздан фойдаланади. II гуруҳ ногирони бунда дала ҳовли учун мол-мулк солиғини тўлаши керакми?»
Саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» сервиси мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ...
«2024 йил 1 октябрдан 1 МҲЭКМ 1 155 000 сўмга тенг. 2024 йил мартда биз ходимга фарзанд туғилиши муносабати билан моддий ёрдам бериб, ЖШДСдан имтиёз қўлладик. 4,22 МҲЭКМ у пайтда бошқа суммани ташкил этарди.
Агар кейинроқ МҲЭКМ ўзгарса, ушбу имтиёзни қўллашда ЖШДСнинг солиқ базаси қайта ҳисобланадими?»
Саволга «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ...