Компания йўловчи ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситаларини божхона имтиёзларини қўллаган ҳолда олиб кирди ва уларни дастлабки ҳолатида реализация қилди. Харидорлар транспорт воситаларини мустақил равишда қайта жиҳозладилар ва конструктив ўзгаришларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказдилар. Божхона органлари ташкилотга АВ томонидан 19.11.2010 йилда 2156-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 57-1-бандига асосланиб, божхона тўловларини қўшимча ҳисоблаш тўғрисида талабнома тақдим этди.
Агар автотранспорт воситаси реализация қилинганидан кейин учинчи шахслар томонидан конструкциясига ўзгартиришлар киритилган бўлса, импорт қилувчига божхона тўловларини қўшимча ҳисоблаш қонунийми? Ушбу вазият юзасидан Божхона қўмитаси қандай жавоб берди – buxgalter.uz сайтида ўқинг: ...
«Февраль ойида хорижий ҳамкорга товар учун 6 168 евро миқдорида (курс – 13 507,50 сўм) бўнак тўладик. Март ойида яна 6 168 евро ўтказдик, курс 14 044,41 сўм. Жами бўнак (100%) 12 336 еврони ташкил этди. Товарни апрель ойида 12 336 евро суммасида (курс 14 779,40 сўм) олдик. Агар бўнак қисмларга бўлиб – икки транш билан тўланган бўлса, импорт товарни қандай қилиб (қайси валюта курсида) тўғри кирим қилиш керак?»
Обуначи илтимосига кўра саволларга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизматининг мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди: ...
«Етказиб берувчи бизга товар жўнатди. Унинг бошқа хорижий компания олдида қарзи бор. Биз ушбу учинчи шахсга тўловни амалга оширишимиз мумкинми? Агар мумкин бўлса, солиқ оқибатлари ва ҳужжатлаштиришнинг ўзига хос жиҳатлари қандай бўлиши ҳақида маълумот берсангиз?»
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ...
«Ўзбекистонда янги хорижий ишлаб чиқариш компанияси иш бошлайди. Мамлакат ичида товаримизни сотиш экспортга жўнатиш деб ҳисобланадими? Бизнинг вазиятимизда солиққа тортишнинг қандай жиҳатларини билиш керак?»
Buxgalter.uz илтимосига кўра саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ...