Божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартибида нималар ўзгарди

preview

14.03.2017 йилдаги 2868-сон Божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома энди фақат Ўзбекистон божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларга нисбатан қўлланилади. Шунингдек, БҚДни тўлдириш тартибига ўзгартиришлар киритилди.

Тузатишлар 13 ноябрдан кучга кирди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Қонунчиликдаги муҳим ўзгаришларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

2025 йил 1 июлдан айрим турдаги хомашё ва ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотларга экспорт божхона божлари жорий этилди. Унга кўра, импорт ва экспортда божхона қиймати декларациясини тўлдиришнинг алоҳида тартиби белгиланади.

Олиб кириладиган товарлар бўйича БҚДни тўлдириш тартибида нималар ўзгарди

Декларациянинг 14-устунида энди харидор томонидан бепул ёки битим нархига киритилмаган миқдорда пасайтирилган нархда бевосита ёки билвосита етказиб бериладиган қуйидаги хизматлар ва бошқа етказиб бериладиган товарларнинг тегишли тарзда тақсимланган қиймати кўрсатилади:

  • олиб кириладиган товарлар ишлаб чиқарилган (ташкил топган) хом ашё, материаллар, деталлар, ярим тайёр маҳсулотлар ва бошқа товарлар;
  • олиб кирилаётган товарларни ишлаб чиқаришда фойдаланилган асбоблар, штамплар, қолиплар ва бошқа шу каби товарлар;
  • олиб келинаётган товарларни ишлаб чиқаришда сарфланган материаллар;
  • божхона ҳудудидан ташқарида бажарилган ва олиб кирилаётган товарларни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган лойиҳалаш, ишлаб чиқиш, муҳандислик, конструкторлик ишлари, бадиий безаш, дизайн, эскизлар ва чизмалар.

Қизиғи шундаки, товарнинг эълон қилинган божхона қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар рўйхатига ҳам ўзгартириш киритиш режалаштирилган эди. Гап ҳисобварақ-фактура (инвойс) қисмига аниқлик киритиш ҳақида борди:

"*Агар ҳисобварақ-фактурада хатоликка йўл қўйилган бўлса ва унинг ўрнига товарнинг нархи пасайтирилган ҳисобварақ-фактура тақдим этилган бўлса, бундай ҳисобварақ-фактурани қабул қилиш учун жўнатувчи мамлакат божхона хизматининг расмий тасдиғи, яъни жўнатувчи мамлакатнинг юк божхона декларациясини ўзгартириш ва қайта расмийлаштириш сабаблари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилиши лозим."

Бу божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаш ва товар нархини пасайтириш мақсадида ҳисобварақ-фактураларга асоссиз тузатишлар киритилишининг олдини олиш имконини бериши кўзда тутилган эди. Бироқ тасдиқланган ҳужжатнинг якуний версиясига тузатиш киритилмаган.

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text211915_bojhona_qiymati_deklaraciyasini_tuldirish_tartibida_nimalar_uzgardi1