Экспертлар томонидан тасдиқланган жавобларни олинг:
Айрим ҳолларда ижарага олувчиларга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига ижара ҳуқуқини кредит таъминоти сифатида гаровга беришга рухсат этилди.
Айнан ким ва қандай шартларда бундай имкониятдан фойдаланиши мумкинлиги ҳақида buxgalter.uz шарҳида ўқинг:
Қонунчиликдаги муҳим ўзгаришларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Ижара ҳуқуқини гаровга қўйишнинг янги тартиби Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига ижара ҳуқуқини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомда (30.09.2025 й. 613-сон ВМҚ) назарда тутилган.
Ундан юридик ва жисмоний шахслар – қишлоқ хўжалиги кооперативлари, агрокластерлар, фермер ва деҳқон хўжаликлари, бошқа қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилар фойдаланиши мумкин. Бунда ижарага берувчи мазкур вазиятда туман (шаҳар) ҳокимлиги ёки бошқа ваколатли давлат органидир.
Гаров ҳуқуқи қуйидаги ер участкаларига тааллуқли эмас:
- иккиламчи ижарага берилган;
- қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижара ҳуқуқи бекор қилинган ёки низоли бўлган;
- ижара шартномасида гаровга қўйишни тақиқловчи ҳолатлар назарда тутилган;
- ижара муддати тугаган;
- ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилмаган;
- ўзбошимчалик билан эгалланган ҳудудлар мавжуд бўлган;
- қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ер участкаси ёки унга бўлган ҳуқуқларни гаровга қўйиш мумкин бўлмаган бошқа ҳолларда.
Ер участкасига ижара ҳуқуқини қандай гаровга қўйиш керак
Ижара ҳуқуқи ер участкасининг ижара муддати ва унинг бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда кредит бўйича таъминот сифатида қабул қилинади. Бунда гаровга қўйилган ер участкасининг ижара муддати кредитни қайтариш муддатидан камида 5 йилга ортиқ бўлиши керак.
Гаровни расмийлаштириш тартиби қуйидагича:
1-босқич: ижарага олувчи гаров сифатида таклиф қилинаётган ижарага олинган ер участкаси режасини тузиш учун «Ўздаверлойиҳа»нинг ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилади.
2-босқич: «Ўздаверлойиҳа»нинг ҳудудий бўлинмалари ер участкаси режасини тузади ва гаровга бериладиган қисмини ажратади.
3-босқич: баҳоловчи ташкилот ер участкасига ижара ҳуқуқининг қийматини баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ баҳолайди.
4-босқич: кредит ташкилоти ер участкасига ижара ҳуқуқини гаров сифатида расмийлаштиради.
5-босқич: Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиали гаров шартномасини давлат рўйхатидан ўтказади.
Ҳар бир босқич бўйича ижро муддатлари ёзиб қўйилмаган.
Buxgalter.uz тавсия қилади
![]()