Саволларингизга жавобларни Buxgalter Pro да топасиз:
2025 йил 1 майдан 2031 йил 1 январга қадар Креатив индустрия парки резидентлари учун имтиёзли солиқ режими қўлланилади (26.03.2025 й. ПФ-61-сон 3-б.).
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
Қонунчиликдаги муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Ўзбекистонда Креатив индустрия парки – ҳудудларда филиаллари билан ташкил этилмоқда.
Креатив индустрия соҳаларига қуйидагилар киради: адабий ижод, амалий санъат ва ҳунармандчилик, архитектура, лойиҳалаш ва урбанистика, тасвирий санъат ва креатив маҳсулотни яратиш, ишлаб чиқариш, сақлаш, тарқатиш ва илгари суриш билан боғлиқ бошқа турдаги ижодий фаолият 03.10.2024 й. ЎРҚ-970-сон 3-м. 03.10.2024 й. ЎРҚ-970-сон 10-м..
Креатив индустрия парки резидентлари учун имтиёзли солиқ режими қуйидагиларни ўз ичига олади:
- ижтимоий солиқ ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкасини 50 фоизга камайтириш;
- товарлар ёки хизматларни реализация қилишдан олинган даромад миқдоридан қатъи назар айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар тоифасига киритиш. Бунда парк резидентлари ўз истагига биноан умумбелгиланган солиқ солиш тартибига ўтишлари мумкин.
Санаб ўтилган имтиёзларни амалда қўллаш мумкин бўлиши учун Солиқ кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилиши керак бўлади.
Шунингдек, ПФ-61-сон Фармон муайян шартларга риоя қилинганда парк резидентлари учун фоизсиз ссудалар ва грантларни назарда тутади.
Эслатиб ўтамиз
Креатив индустрия парки резидентлари бўлиб, дирекция томонидан креатив индустрия соҳасидаги бизнес-режаси маъқулланган креатив индустрия субъектлари, шунингдек креатив индустрия соҳасидаги фаолиятидан олинган даромади олинган умумий йиллик даромадининг камида 80 фоизини ташкил этувчи шахслар бўлиши мумкин 03.10.2024 й. ЎРҚ-970-сон 28-м..
Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган юридик шахслар Креатив индустрия паркининг резидентлари бўла олмайдилар.