Апрель ойида фойдали бўлади:
ПФ-246-сон Фармон бўйича тўловларни амалга оширишда ягона QR-коддан фойдаланиш қоидалари тасдиқланди
ПФ-246-сон Фармон бўйича Марказий банк Бошқаруви қарори билан тўловларни амалга оширишда ягона QR-код орқали тўлов хизматларини кўрсатиш қоидалари тасдиқланди ва 16 апрелдан кучга кирди.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
Керакли тушунтиришларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Эътибор беринг
Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола мавжуд бўлганда ёки таҳририятнинг ёзма рухсати билан йўл қўйилади.
Эслатиб ўтамиз: савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектлар учун тўловларни амалга оширишда ягона QR-коддан мажбурий тартибда фойдаланиш тўғрисидаги шарт 2026 йил 1 июлдан эътиборан кучга киради
.
Марказий банк томонидан тасдиқланган Қоидалар (15.04.2026 й. АВ рўйхат рақами 3817-сон) банкларга, шу жумладан микромолия ташкилотларига, тўлов ташкилотларига, QR-код тизимлари операторларига, эквайерларга, уларнинг агентларига ва ягона QR-код орқали ҳисоб-китоблар тизимига жалб қилинган бошқа тўлов хизматлари етказиб берувчиларга нисбатан қўлланилади.
Ушбу НҲҲда тўлов маълумотларини фискаллаштириш ёки онлайн-НКТ чекларини уриш зарурлиги ҳақида тўғридан-тўғри айтилмаган. Бироқ, бу масала Қоидаларнинг 3-бандида бироз ойдинлаштирилган:
«3. Ягона QR-код амал қилиш тартибига кўра қуйидаги турларга бўлинади:
- статик QR-код – доимий тўлов реквизитларига (тўловни қабул қилувчи банк номи ва унинг маълумотлари) эга ўзгармас QR-код;
- динамик QR-код – тўловни амалга оширишда тўлов қурилмада автоматик яратилган, тўлов суммаси ва параметрлари ўзгариши мумкин бўлган ҳамда ҳар бир тўловлар бўйича операциялар учун алоҳида идентификатор ва амал қилиш муддати билан боғланган QR-код».
Биринчи ҳолатда (статик QR-кодлардан фойдаланишнинг мавжуд амалиётидан келиб чиққан ҳолда) тўлов маълумотларини фискаллаштириши ва мижозга чекни шакллантириши лозим бўлган субъект электрон тўлов тизими ҳисобланади. Иккинчи ҳолатда эса – чек касса орқали фискаллаштирилади. Бу ҳақда батафсил қуйидаги мақолада ўқишингиз мумкин:
Янги Қоидаларга асосан ким нима учун масъуллигини аниқлаб оламиз
Ягона QR-код (кейинги ўринларда – QR-код) – мобиль илова орқали нақд пулсиз тўловни ташаббус қилиш ва амалга ошириш учун мўлжалланган ҳамда тўлов маълумотларини электрон узатиш имконини берувчи махсус штрихкоддир.
Динамик QR-кодлар учун амал қилиш муддати ва бир марталик идентификатор белгиланади. Амал қилиш муддати тугаган QR-кодлар бўйича тўловларни қабул қилишга йўл қўйилмайди.
Эквайер – тўловни қабул қилувчини QR-кодлар тизимида рўйхатдан ўтказиш, ягона QR-кодни генерация қилиш (яратиш), ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва ҳисобварақларни юритиш учун масъул бўлган банк.
Эквайер агенти – тўловни қабул қилувчини идентификация қилиш учун маълумотларни тақдим этувчи ва уларни QR-кодлар тизимида рўйхатдан ўтказиш учун эквайерга узатувчи тўлов ташкилоти.
Тўловни қабул қилувчи – эквайер ёки унинг агенти билан тузилган шартнома асосида QR-код орқали товарларни (ишларни, хизматларни) сотувчи юридик шахс, юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахс, ўзини ўзи банд қилган шахс, шунингдек давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари фойдасига тўловларни қабул қилувчилар.
Фаолият тури ўзгарган тақдирда, тўловни қабул қилувчи 3 банк иш куни ичида эквайерга тегишли маълумотларни тақдим этиши шарт, эквайер эса 1 иш куни ичида тўловни қабул қилувчига бириктирилган QR-код маълумотларига тегишли ўзгартиришларни киритиши шарт.
Статик ёки динамик ягона QR-код бўйича тўловларни қабул қилишда тўловни қабул қилувчи қуйидагиларга мажбур:
- ўз фаолиятида статик ёки динамик QR-коднинг узлуксиз ишлашини таъминлаш;
- тўловчига тўлов қурилмасида яратилган динамик QR-кодни ёки чоп этилган статик QR-кодни кўрсатиш;
- уни QR-код бўйича тўлов статуси (ҳолати) билан таништириш.
Тўловчи – ўз номидан тўловни амалга оширувчи шахс.
Тўловчига хизмат кўрсатувчи банк ва тўлов ташкилотлари (инициаторлар) – тўловчининг топшириғига биноан тўлов тизимига тўловни амалга ошириш тўғрисида фармойиш узатувчи банк ёки тўлов ташкилоти.
Ташаббус кўрсатган ташкилот мобиль иловада тўловчига қуйидаги хизматларни таъминлаши шарт:
- QR-кодни сканерлаш;
- тўловни қабул қилувчининг номи ва унинг маълумотларини акс эттириш;
- тўлов суммасини киритиш ёки унинг автоматик акс эттирилиши;
- агар ҳар бир транзакцияда комиссия кўзда тутилган бўлса – тўловдан олдин уни тушунарли шаклда акс эттириш;
- тўлов суммасини тасдиқлаш;
- транзакция мақоми (муваффақиятли ёки муваффақиятсиз) тўғрисидаги маълумотни акс эттириш;
- ҳар бир транзакция (тўлов) бўйича онлайн-маълумотнома бериш;
- транзакциялар тарихи ва тўловлар тўғрисидаги маълумотларни кўриш имконини берувчи интерфейс;
- мижозларни қўллаб-қувватлаш хизмати;
- мурожаатларни (шикоятларни) юбориш, уларнинг ҳолатини кузатиб бориш ва уларга жавоб олиш, шунингдек мурожаат мақоми ҳақидаги маълумотни юклаб олиш имконияти.
QR-кодлар тизими оператори –тизимнинг узлуксиз ишлашини таъминловчи, QR-код орқали амалга ошириладиган тўловлар бўйича якуний ҳисоб-китоблар тўғрисидаги клиринг маълумотларини шакллантирувчи, QR-кодлар маълумотларини тизим иштирокчиларига узатувчи ва улар ўртасидаги ўзаро техник ҳамкорликни таъминловчи юридик шахс.
QR-кодлар тизими иштирокчилари – Оператор билан тўлов хизматларини кўрсатиш тўғрисида келишув тузган эквайерлар, эквайер агентлари ва инициаторлар.
Buxgalter.uz тавсия этади:
- Қачон ва қайси турдаги онлайн-НКТ тизими чекини харидорга бериш керак;
- Солиқ қонунчилиги бузмаслиги учун сотиш ва қайтариш чекларида нималар бўлиши лозим;
- Тўлов тизимлари ва маркетплейслар чекларининг солиқ қонунчилигига мувофиқлигини қандай таъминлаш керак;
- НКТ чеки ва тушумлар бўйича ҳисоботда йўқотилган маълумотларни қандай тиклаш керак.
![]()