Рақобатга қарши ҳаракатлар учун жарималар оширилади (жадвал)

preview

ҚҲТБТда рақобат, табиий монополиялар ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун маъмурий жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси жойлаштирилди. Қулайлик учун buxgalter.uz ўзгартириш ва қўшимчаларни жадвалда тўплади:

 

Т/р

Ҳуқуқбузарлик

Жавобгарлик

Жарима суммаси

Изоҳ

1

Монополияга қарши органга ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи органларга ахборот тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик ёхуд уларга била туриб ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тақдим этиш

Фуқаролар

БҲМнинг 3 бараваридан 10 бараваригача (ҳозир  БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача)

МЖТКнинг 178-моддаси 1-қисмига ўзгартиришлар

Мансабдор шахслар

БҲМнинг 30 бараваридан 50 бараваригача (ҳозир  БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача)

2

Рақобатни чеклайдиган ноқонуний қарор

Мансабдор шахслар

БҲМнинг 200 бараваридан 300 бараваригача

МЖТКнинг 178-моддасига янги хатбоши киритилмоқда.

Лойиҳада ушбу жиҳат аниқлаштирилмаган, бироқ тузатишлар мазмунидан келиб чиқиб, афтидан, маҳаллий ҳокимият органлари, тармоқ идоралари ва ҳоказоларнинг қарорлари назарда тутилмоқда - таҳририят изоҳи)

3

Монополияга қарши органнинг қоидабузарликларни тугатиш, бартараф этиш тўғрисидаги огоҳлантиришларини бажаришдан асоссиз бўйин товлаш, ўз вақтида ёки лозим даражада бажармаслик

Фуқаролар

БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача

МЖТКнинг 178-моддасига тегишли хатбошилар киритилмоқда

Мансабдор шахслар

БҲМнинг 30 бараваридан 50 бараваригача

4

Монополияга қарши орган фаолиятига ноқонуний аралашиш, унинг ходимларига уларга юклатилган вазифа ва функцияларни қонуний бажаришларига тўсқинлик қилиш мақсадида ҳар қандай шаклда таъсир ўтказиш

Мансабдор шахслар

БҲМнинг 30 бараваридан 50 бараваригача

5

  • Норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бермайдиган товар (иш, хизмат) туфайли истеъмолчиларга зарар етказиш;
  • истеъмолчиларга товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисида ахборот тақдим этмаганлик;
  • била туриб истеъмолчиларни товарнинг истеъмолга оид хусусиятлари ёки сифати хусусида чалғитиш, товарни унга ўхшаш маҳсулотлар билан алмаштириб қўйиш;
  • маҳсулотнинг хусусиятлари ва сифатини қасддан ўзгартириш;
  • қалбакилаштирилган озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқариш, олиб кириш ва реализация қилиш

Фуқаролар

Ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиш ва БҲМнинг 3 бараваридан 7 бараваригача жарима

Мансабдор шахслар

Ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиш ва БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача жарима

6

Яроқлилик муддати ўтган товарларни, шунингдек ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилиши шартлиги қонунчиликда назарда тутилган товарларни ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ҳолда реализация қилиш ҳамда сотиш учун қабул қилганлик

Фуқаролар

Ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиш ва БҲМнинг 3 бараваридан 10 бараваригача жарима

Мансабдор шахслар

Ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиш ва БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача жарима

Шунингдек, МЖТКнинг 178-моддаси янги таҳририда айрим ҳуқуқбузарликларни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда.

Эътибор беринг

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ойдан кейин кучга киради.

2022 йил 1 июнга қадар лойиҳани муҳокама қилишда иштирок этинг!

Сизга қуйидаги тавсиялар асқотиши мумкин:

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text181465_raqobatga_qarshi_harakatlar_uchun_jarimalar_oshiriladi_jadval