Солиқчилар камерал солиқ текширувида контрагентларингиздан ҳужжат ва маълумотларни сўрашга ҳақлими

preview

Вазирлар Маҳкамасининг 13.03.2024 йилдаги 132-сонли Қарори билан Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди. Ўзгаришларни buxgalter.uz ўқувчилари учун солиқ эксперти Азиз Ҳошимов изоҳлайди:

 

Муҳим тушунтиришларни ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Эндиликда солиқчилар камерал солиқ текшируви даврида нималарга ҳақли эмас

Солиқ текширувлари тўғрисидаги низомдан текширилаётган солиқ тўловчидан ҳужжатларни талаб қилиш ва ундан ушбу ҳужжатларни тақдим этишни тартибга солувчи бандлар чиқариб ташланди. Аввалроқ ҳужжатлар ва тушунтиришлар солиқ тўловчи томонидан солиқ органининг сўровига кўра беш кун ичида тақдим этилган.

Шунингдек, Низомдан солиқ органининг камерал солиқ текшируви муносабати билан солиқ тўловчини солиқ органига чақириш ҳуқуқларига оид бандлар чиқариб ташланди.

Камерал солиқ текшируви даврида солиқ тўловчининг ҳудуди, биноларини кўздан кечиришни амалга ошириш тартибини белгиловчи қоидалар чиқариб ташланди.

 

Эътибор беринг

Ушбу истисно ҚҚС суммаси ўрни қопланиши (қайтарилиши) тўғрилигини текширишга нисбатан татбиқ қилинмайди.

ҚҚСни қайтариш учун камерал солиқ текширувлари даврида солиқ органи солиқ тўловчининг ҳудуди ва биноларини кўздан кечиришга ҳақли. Бу – ҚҚС ҳисоботида акс эттирилган кўрсаткичларнинг ишончлилигини, шунингдек солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисидаги солиқ органларида мавжуд бошқа маълумотларни тасдиқлаш учун керак . Зарур бўлган тақдирда фотосъёмка ва видеоёзув амалга оширилади, ҳужжатлардан нусха олинади, бу ҳақда  баённома тузилади . Кўздан кечириш баённомаси солиқ органининг мансабдор шахслари, шунингдек, кўздан кечиришда қатнашган шахслар томонидан имзоланади .

 

Контрагентлардан сизнинг компаниянгиз ҳақида аниқлик киритишлари мумкин

Солиқчилар контрагентлардан ҳужжатлар ва маълумотларни олишлари мумкин.

Солиқ текширувлари тўғрисидаги низомда камерал солиқ текшируви даврида солиқ органи солиқ тўловчининг фаолияти билан боғлиқ ҳужжатлар, маълумотларга эга бўлган учинчи шахслардан ҳужжатлар ёки маълумотларни талаб қилиши мумкинлиги ҳақидаги қоидалар сақланган. Ушбу тартиб-таомил Солиқ кодексининг 147-моддасида белгиланган.

Шундай қилиб, камерал солиқ текшируви даврида текширилаётган солиқ тўловчидан ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди. Аммо учинчи шахслардан ҳужжатлар (маълумотлар) талаб қилиш тақиқланмаган.

Солиқ кодексининг 147-моддасида солиқчиларни чеклайдиган ва уларга ҳужжатларни фақат биринчи бўғиндаги контрагентлардан талаб қилиш ҳуқуқини берадиган қонун мавжуд эмас. Шунингдек, унда иккинчи, учинчи ва кейинги бўғин контрагентларидан ҳужжатларни талаб қилишга ҳам тақиқ йўқ.

 

Buxgalter Prода сиз нафақат бухгалтерия ҳисоби ва солиққа тортиш бўйича тушунтиришларни, балки турли вазиятларда солиқ органларига тайёр жавоб хатларини ҳам топасиз:
ва солиқ органига бошқа жавоблар.

 

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text197810_soliqchilar_kameral_soliq_tekshiruvida_kontragentlaringizdan_hujjat_va_malumotlarni_surashga_haqlimi