Тадбиркорлар учун – қонунларда 3 та ўзгартириш

preview

Қонун ҳужжатларига турли соҳаларда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишни соддалаштирувчи тузатишлар киритилди. Батафсил – norma.uz портали шарҳида.

1. Якка тартибдаги тадбиркорлар-ҳунармандлар кўпи билан 5 нафар шогирдни жалб қилишлари мумкин бўлган шарт бекор қилинди. Уларнинг сони энди чекланмайди (“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун).

2. Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида кавлаб олиш учун ер қаъри участкалари, жумладан сочма олтин конларининг энг юқори ўлчамлари 1 гектардан 5 гектаргача оширилди ( “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Қонун).

3. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар тугатилаётганда ўзларининг архив ҳужжатларини энди давлат ёки нодавлат архивларига топширишга ҳақлидирлар (“Архив иши тўғрисида”ги Қонун). Илгари қонун бундай танлов имкониятини тақдим этмаган – ҳужжатлар фақат давлат архивига топширилган.

Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ва 4.12.2020 йилдан кучга кирди.

Norma.uz материаллари асосида.

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text165304_tadbirkorlar_uchun_-_qonunlarda_3_ta_uzgartirish