Экспертлар томонидан тасдиқланган жавобларни олинг:
Мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомилларини соддалаштириш муносабати билан Ўзбекистонда мажбурий тартибда мувофиқликни тасдиқлаш талаб этиладиган объектлар рўйхатларига тузатишлар киритилди.
Рўйхатлардан бири бекор қилинди, бошқаларининг таркиби эса сезиларли даражада ўзгартирилди.
02.09.2025 йилдаги 554-сон ВМҚ бўйича ўзгаришлар ҳақида батафсил – buxgalter.uz шарҳида:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Вазирлар Маҳкамасининг 02.09.2025 йилдаги 554-сон қарорига мувофиқ мажбурий сертификациялашдан ўтказиладиган товарлар рўйхатини кардинал қисқартириш ва маҳсулот мувофиқлигини декларациялаш амалиётини кенг қўллаш доирасида:
1) Мажбурий давлат рўйхатидан ўтказиладиган ва юқори хавф даражасини ифодаловчи маҳсулотлар рўйхати бекор қилинди. Ундаги товарлар Мувофиқлик декларациясини расмийлаштириш талаб этиладиган маҳсулотлар рўйхатига кўчирилди;
2) айрим товарлар турлари Мажбурий тартибда мувофиқлиги баҳоланиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхатидан чиқарилмоқда.
Жумладан, 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7-1, 14, 15, 17, 21, 22, 23, 24, 27, 32, 39, 43, 51, 52, 65, 68, 71, 76, 80 ва 106-позициялар чиқариб ташланди (фақат экиш учун мўлжалланган кўчатлар, ниҳоллар ва уруғлар, сабзавот ва айрим истеъмол қилинадиган илдиз мевалари, зираворлар (уруғлик мақсадларида), барча дон турлари, шу жумладан товар дони, ун тайёрлаш-дон майдалаш саноати маҳсулотлари: солод, крахмал, инулин, буғдой клейковинаси, ҳайвонлар озуқаси сифатида ишлатиладиган маҳсулотлар, минерал ўғитлар ва ҳоказо). Бошқа бандлар ва позицияларга ҳам ўзгартиришлар киритилди.
Рўйхатга изоҳда қўшимча аниқлаштирилдики, мажбурий мувофиқликни баҳолаш тартиботи қуйидагиларга нисбатан қўлланмайди:
– Ўзбекистон Республикасида сотиш учун мўлжалланмаган ноозиқ-овқат товарларини ишлаб чиқаришда комплектловчи қисм сифатида ишлатиладиган комплектловчи қисмлар, хом ашё ва материаллар;
– Ўзбекистонда сотиш учун мўлжалланмаган, бевосита ўз ишлаб чиқариш жараёнларида қўлланиладиган ускуналарнинг эҳтиёт қисмлари, комплектловчи қисмлари ва материаллари.
Buxgalter.uz тавсия қилади
- Импорт соҳасида қонунчиликни бузганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган;
- Импорт қилишда товарлар сертификацияси қандай амалга оширилади;
- Импорт қилинган ТМЗни сертификациялаш харажатлари қандай ҳисобга олинади;
- Импорт операциялари бўйича ҳисоб-китоблар қандай амалга оширилади;
- Чет эл валютасига сотиб олинган товарлар (хизматлар)ни бўнак тўлови билан ҳисобга олиш тартиби.
![]()