Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Узум етиштирувчилар ва виночилар учун имтиёз ва преференциялар
7 июль куни Президент узумни шпалер усулида етиштирувчи фермерлар ва винони экспорт қилувчилар учун имтиёзларни эълон қилди. Батафсил - buxgalter.uz шарҳида:
Хусусан, қуйидагилар режалаштирилмоқда:
- Ўзбекистоннинг 44 та туманида янги экспортбоп узум плантациялари ташкил этиш, узумни қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотга айлантиришнинг тўлиқ циклини яратиш учун виночилик кластерлари ташкил этиш;
- виночилик кластерларига узумни қайта ишлаш, майиз қуритиш ва қадоқлаш ускуналарини сотиб олиш учун имтиёзлар бериш;
- табиий виноларга нисбатан акциз солиғини бекор қилиш;
- сертификатланган янги узум плантацияларининг ҳар бир гектарига 10 млн сўмдан субсидия бериш;
- шпалер ўрнатиш харажатларининг 30%гача қисмини бюджетдан қоплаш;
- узумчиликда қўлланиладиган асбоб-ускуналар ва техникаларни божхона тўловларидан озод этиш;
- етиштирилган ҳосил 30%игача экспорт қилинса, даромад ва мулк солиқларини 30%га, экспорт 30%дан ошса, 2 бараварга камайтириш;
- экспорт қилинган ҳар бир литр табиий вино учун, 5 минг сўм субсидия ажратиш.
Йиғилиш чоғида давлатимиз раҳбари узумчиликни ривожлантиришга йўналтирилган бошқа чора-тадбирларни ҳам муҳокама қилди. Манбага қаранг.
Эътибор беринг!
Сизга тавсиялар фойдали бўлиши мумкин:
Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади