ДМ билан боғлиқ бўлмаган норезидентларга даромадлар тўласангиз, ўқиб чиқинг:
Янги регламент қабул қилиниши билан юридик шахсларга СТИР қандай берилади
Юридик шахсларга СТИР бериш ва қўллаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти тасдиқланди (05.08.2024 й. ВМҚ-480-сонли қарор).
Илгари СТИР бериш масалалари Ўзбекистон Республикасида солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамларини бериш ва қўллаш тизими тўғрисидаги Низом билан тартибга солинган эди. Юридик шахслар бунинг учун солиқ идорасига мурожаат қилиб, махсус шаклни тўлдиришарди.
Бу масала ҳозир қандай ҳал қилинаётгани ҳақида buxgalter.uz шарҳида ўқинг:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
ВМҚ-130-сонли қарор қабул қилинган пайтдан бери кўп нарса ўзгарди. Жисмоний шахслар учун СТИР бекор қилинди, энди уларнинг идентификацияси барча тизимларда ЖШШИР орқали амалга оширилмоқда.
Юридик шахсларга СТИР бериш ёндашувлари ҳам ўзгарди - бу қоидалар янги Маъмурий регламентда белгиланган.
СТИР энди реал вақт режимида (ҳамон бепул) янги ташкил этилаётган юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишда, шунингдек, хорижий юридик шахсларни тадбиркорлик субъекти сифатида ёки солиқ мажбуриятлари юзага келганда, ёхуд қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда берилмоқда:
- нодавлат нотижорат ташкилотларига –адлия органларида давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида;
- банклар, кредит бюролари ва хорижий банкларнинг ваколатхоналарига –Марказий банк томонидан давлат рўйхатидан ўтказиш (аккредитация қилиш) жараёнида;
- хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналарига – Ташқи ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтиш жараёнида;
- хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарига - Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида аккредитациядан ўтиш жараёнида;
- бошқа юридик шахсларга - давлат хизматлари марказларида давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида;
- хорижий юридик шахсларнинг доимий муассасалари ва алоҳида бўлинмаларига, шунингдек Ўзбекистон Республикасидаги товар-хомашё биржаларида операцияларни амалга оширадиган ва (ёки) жамиятларнинг акцияларини уюшган савдоларда сотиб оладиган (сотадиган) хорижий юридик шахсларга ҳамда амалга ошириш жойи Ўзбекистон деб эътироф этиладиган электрон шаклда жисмоний шахсларга хизматлар кўрсатадиган хорижий юридик шахсларга, шунингдек солиқ қонунчилигида назарда тутилган бошқа ҳолларда - солиқ органларида ҳисобга қўйиш пайтида.
Янги регламент СТИР беришдаги амалиётдаги барча ўзгаришларни ҳисобга олди. Унда амалдаги тартибни ўзгартирадиган янги нормалар кўзда тутилмаган.
Эътибор беринг
Солиқ тўловчига бир марта берилган СТИР ҳеч қачон ва ҳеч қандай ҳолатда бошқа ҳеч кимга берилмайди. Ҳатто - солиқ тўловчи фаолиятини якунлагандан кейин ҳам.
Эътибор беринг
СТИР ёрдамида сиз контрагентларни текшириб кўришингиз мумкин:
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади