Заргарлар қандай янги солиқ ва божхона имтиёзларини оладилар

preview

2024-2027 йилларда заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилар солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланишлари мумкин. Бу 23.07.2024 йилдаги ПФ-104-сонли Президент Фармонида назарда тутилган.

Бу ҳақда батафсил buxgalter.uz шарҳида ўқинг:

 

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Қўшимча солиқ ва божхона имтиёзлари

2024 йил 1 сентябрдан 2027 йил 1 сентябргача (23.07.2024 й. ПФ-104-сонли Фармоннинг 8-б. "б" к.б.):

  • "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси аъзолари бўлган якка тартибдаги тадбиркор - заргарларга "Ҳунарманд" уюшмаси аъзолари учун белгиланган солиқ имтиёзлари татбиқ этилади;
Эслатма!

«Ҳунарманд» уюшмаси аъзолари :

  • ҳунармандчилик фаолияти маҳсулотларини тайёрлаш ва сотиш қисмида қатъий солиқ тўлашдан озод қилинган;
  • кўрсатилган хизматлар учун солиқ ундирмасдан ҳунар ўргатишлари мумкин;
  • хорижда кўргазмалар, фестиваллар ва ярмаркаларда маҳсулотларни экспорт шартномалари тузмасдан сотадилар, бундан олинган даромад экспорт тушуми ҳисобланмайди.

2022 йилдан «Ҳунарманд» уюшмаси аъзолари учун:  ижтимоий солиқ ставкаси йилига бир базавий ҳисоблаш миқдори даражасида белгиланган.

  • "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси аъзолари бўлган заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилар ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган кўчмас мулк объектлари ва ер участкалари учун мол-мулк солиғи ва ер солиғидан озод қилинади.

2024 йил 1 августдан хорижий кўргазма ва ярмаркаларда намойиш этиш учун олиб чиқиладиган тайёр заргарлик буюмларини "вақтинча олиб чиқиш" божхона режимига жойлаштиришда 1 БҲМ миқдорида йиғим ундирилади (23.07.2024 й. ПФ-104-сонли Фармоннинг 5-б. "б" к.б.).

2027 йил 1 январгача Ўзбекистонга олиб кириладиган тайёр заргарлик буюмлари бўйича импорт божхона божлари 20 фоиздан 10 фоизгача пасайтирилади (23.07.2024 й. ПФ-104-сонли Фармоннинг 6-б. "б" к.б.).

 

Лигатура ва ускуналар учун божхона имтиёзлари

2024 йил 1 октябрдан 2027 йил 1 октябргача:

  • заргарлик саноатида фойдаланиладиган лигатурани импорт қилишда махсус товарларни импорт қилиш учун лицензия олиш талаби бекор қилинади (23.07.2024 й. ПФ-104-сонли Фармоннинг 4-б. "г" к.б.);
  • бундай лигатурани олиб киришда божхона божи тўлашдан озод қилинади (23.07.2024 й.ПФ-104-сонли Фармоннинг 4-б."г" к.б.);
  • Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ва заргарлик соҳасида фойдаланиладиган, рўйхатлар бўйича импорт қилинадиган ускуналар, қадоқлаш ва этикетка маҳсулотлари ҳам божхона божи тўлашдан озод қилинади (23.07.2024 й. ПФ-104-сонли Фармоннинг 5-б."в" к.б.);
  • "Uzbek Jewellery Fair" халқаро кўргазма-савдоси доирасида Ўзбекистон норезидентлари томонидан вақтинча олиб кириладиган ва кейинчалик қайтариб олиб чиқиладиган заргарлик буюмларига нисбатан божхона йиғимлари бекор қилинади (23.07.2024 й. ПФ-104-сонли Фармоннинг 5-б. "в" к.б.).

Манбани кўринг.

 

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text201723_zargarlar_qanday_yangi_soliq_va_bojhona_imtiezlarini_oladilar