Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
2022 йилда ҚҚСнинг салбий фарқ суммаси қандай қопланади
2022 йил 1 январдан бошлаб мажбурий талаб - ҚҚСнинг салбий суммасини қоплаш (қайтариш) учун солиқ органларига ариза билан алоҳида мурожаат қилиш бекор қилинди . Энди салбий сумма ўрнини қандай қоплаш ёки ҳисобга олишни, buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚнинг ҚҚС маъмуриятчилиги бошқармаси бошлиғи Фурқат ҚЎШЧОНОВ тушунтирди.
– “Солиқ тўловчининг шахсий кабинетида электрон шаклларда 10006_30 коди билан ҚҚС ҳисоб-китобининг янгиланган шакли жойлаштирилган. Унда - “ҚҚС тўловчиси тўғрисида маълумотлар” бўлимида - солиқнинг салбий суммасини қоплашга тааллуқли жадвал мавжуд.
Ҳисоб-китобнинг 030-сатри солиқ органларида мавжуд маълумотлар асосида автоматик тарзда тўлдирилиши боис, солиқ тўловчи жадвалда фақат мовий ранг билан белгиланган сатрларни тўлдиради. Бу қуйидагиларни танлаш имконини беради:
- қоплаш ёки ҚҚС бўйича келгуси тўловлар ҳисобига ҳисобга олиш;
- қоплаш тартиби - умумий ёки тезлаштирилган тартиб.
Солиқ тўловчи ҳисоботни юборгандан сўнг, солиқ органи Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида низомда белгиланган тартибда қоплаш (қайтариш) тўғрисида қарор қабул қилади. Қабул қилинган қарор тўғрисида солиқ тўловчи шахсий кабинет орқали хабардор қилинади”.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади