Етказиб берувчининг ҚҚС тўловчи гувоҳномаси тўхтатиб турилса

preview

«Етказиб берувчининг ҚҚС тўловчи гувоҳномаси тўхтатиб турилганидан хабаримиз бўлмагани учун унинг ҚҚС ажратиб кўрсатилган ҳисобварақ-фактурасини қабул қилдик. Энди Ҳисоб-китобни шакллантираётганда солиқни ҳисобга ололмаяпмиз. Гувоҳномаси тўхтатиб турилган етказиб берувчи ҚҚС қайд этилган ҳисобварақ-фактураларни тақдим этишга ҳақлими? Нима учун бундай ҳисобварақ-фактуралар бўйича ҚҚСни ҳисобга ололмаймиз?».

Вuxgalter.uz илтимосига кўра «Норма» эксперти Олег ЦОЙ вазиятга ойдинлик киритди:

 

– ҚҚС тўловчи гувоҳномаси амал қилишининг тўхтатиб турилиши етказиб берувчингиз ушбу солиқни тўламай қўйишини англатмайди  . Шу сабабли ҳам у ҚҚС суммаси ажратиб кўрсатилган ҳисобварақ-фактурани сизга тақдим этган.

Бироқ, ушбу контрагентнинг ҳисобварақ-фактуралари бўйича солиқ суммасини ҳисобга олишга ҳақли эмассиз. Фақат солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтган ва ҚҚС тўловчининг амалдаги гувоҳномасига эга бўлган етказиб берувчиларнинг ҳисобварақ-фактуралари асосида солиқни ҳисобга олиш мумкин  .

Контрагентнинг ҚҚС мақомини электрон солиқ хизматлари порталида ҳавола орқали ўтиб текшириш мумкин. Бироқ, бу шартномани тузиш пайтида унда ҚҚС тўловчининг амалдаги гувоҳномаси бўлишидан, кейинчалик ЭҲФ тақдим этилганда эса у тўхтатиб турилган бўлиб чиқишидан сизни суғурталамайди.

Ҳар қандай ҳолатда контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида ҳисобга қўйилганлигини, ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим бўйича мажбуриятларни бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада эҳтиёткорлик қилишингиз шарт .

Эътибор беринг

Экспертларнинг қуйидаги тушунтиришларида ҚҚСни ҳисобга олиш ва контрагентларни текшириш ҳақида батафсил ўқинг:

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /uz/publish/doc/text185912_etkazib_beruvchining_qqs_tulovchi_guvohnomasi_tuhtatib_turilsa