Хорижий ташкилот томонидан Ўзбекистондан ташқарида кўрсатилган хизматларга ҚҚС солинадими

preview

Ўзбекистонда доимий муассасага эга бўлмаган хорижий ташкилот Ўзбекистон корхонасига маркетинг ва маслаҳат хизматлари, шунингдек Ўзбекистон ташқарисида мижозларни излаш бўйича хизматлар кўрсатди. Ўзбекистон корхонаси ҚҚС тўлаши зарурми?

Ушбу саволга жавоб беришни buxgalter.uz “Норма” эксперти Олег ЦОЙдан илтимос қилди:

- Агар хизматларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон ҳисобланса, хизматларни реализация қилиш бўйича айланма ҚҚС солиш объекти ҳисобланади .

Умумий қоидага кўра, башарти хизматларнинг харидори Ўзбекистон ҳудудида фаолиятни амалга оширса ёки турса, Ўзбекистон хизматларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилади . Айрим хизмат турлари учун реализация қилиш жойи алоҳида қоидалар бўйича аниқланади .

Эътибор беринг
Агар хизматлар кўрсатиш асосий хизматларни реализация қилишга нисбатан ёрдамчи хусусиятга эга бўлса, бундай реализация қилиш жойи деб асосий хизматлар реализация қилинган жой эътироф этилади .

СКнинг 241-моддаси учинчи қисми 1-10-бандларида маркетинг хизматлари ҳам, маслаҳат хизматлари ҳам, мижозларни излаш бўйича хизматлар ҳам кўрсатилмаган. Хизматлар харидори – Ўзбекистон резиденти бўлганлиги боис, ушбу хизматларга ҚҚС солинади.

Ўзбекистон корхонаси солиқ агенти сифатида у ҚҚС тўловчиси эканлиги ёки тўловчиси эмаслигидан қатъи назар солиқ суммасини ҳисоблаб чиқариши ва чет эллик шахсдан уни ушлаб қолиши ва бюджетга ўтказиши шарт .

Эътибор беринг
СКнинг 243-245-моддаларида келтирилган хизматларга ҚҚС солинмайди.

Агар шартнома шартларига мувофиқ хорижий ҳамкор хизматларни ҚҚСсиз кўрсатса, солиқ агенти улар бўйича солиқ базасини солиқни инобатга олмаган ҳолда кўрсатилган хизматлар қийматидан келиб чиқиб аниқлайди. Бу ҳолда солиқ агенти мустақил равишда ҚҚС суммасини ҳисоблаб чиқариши ва уни бюджетга ўтказиши шарт .

Мисол
Норезидентларнинг хизматлари бўйича ҚҚС суммасини аниқлаш
1. Чет эллик шахс томонидан кўрсатилган маркетинг хизматларининг шартнома қиймати - $11 500, шу жумладан ҚҚС - $1 500. Ўзбекистон корхонаси хорижий ҳамкорга $10 000 ўтказади ва бюджетга ҚҚС – МБ курси бўйича сўмда $1 500 тўлайди.
2. Чет эллик шахс томонидан кўрсатилган мижозларни излаш бўйича хизматларнинг шартнома қиймати - $10 000 ҚҚСсиз. Ўзбекистон корхонаси хорижий ҳамкорга $10 000 ўтказади ва бюджетга ҚҚСни ўз маблағлари ҳисобидан – МБ курси бўйича сўмда $1 500 тўлайди.

Эътибор беринг

ҚҚС тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати тўланган солиқ суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқини беради .

Солиқ агентлари солиқ ҳисоботини тақдим этадилар:

  • ҚҚС тўловчилар - ўтган ойдан кейинги ойнинг 20 кунидан кечиктирилмаган муддатда (хорижий юридик шахслардан сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича алоҳида ҚҚС ҳисоб-китоби) ;
  • ҚҚС тўловчи бўлмаганлар - солиқ тўлаш амалга оширилган ойдан кейинги ойнинг 20 кунидан кечиктирмай .

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /uz/publish/doc/text164582_horijiy_tashkilot_tomonidan_uzbekistondan_tashqarida_kursatilgan_hizmatlarga_qqs_solinadimi